Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

МАҲАЛЛАДАГИ ИШСИЗ ЁШЛАР ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ

Маҳалладаги ишсиз ёшлар иш билан таъминланади

Бугун Самарқанд шаҳридаги Қорасув масканида Самарқанд шаҳар ҳокимлиги масъуллари, маҳалладаги хотин-қизлар фаоли ва ҳоким ёрдамчилари иштирокида маҳаллалардаги ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш масаласи муҳокама этилди.

Муҳокама давомида "Samarkand Apparel" хорижий қўшма корхонаси вакиллари корхонада ишчилар учун яратиб берилган шароитлар ҳамда бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот беришди.

Маълумот  ўрнида, ушбу қўшма корхона трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, ҳозирда чет давлатларга ҳам экспорт қилмоқда.
 

 
 
29-Iyun, 2022-yil 16:44 |