ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВА ЁНҒИНЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ФОЖИАЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛАДИ
Бугун Самарқанд шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан шаҳар ҳудудида ҳафтанинг чоршанба куни ўтказилган “Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар профилактикаси куни” тадбирига шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ҳамда ҳамкор ташкилот вакиллари жалб қилинди.
Тадбир давомида Самарқанд шаҳрида куз-қиш мавсумида фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш яъни аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ва тадбиркорлик субъектларидаги газдан фойдаланиш ускуна ва жиҳозлари, ёндиргич ва газ балонлардан фойдаланиш қоидалари талабларига риоя этилиши ҳолатини тизимли ўрганиш ҳамда мавжуд муаммолар, носозликларни бартараф этилишини таъминлаш мақсадида ФВБ масъул ходими томонидан ишчи гуруҳларга йўриқнома ўтилди.
Шунингдек, Самарқанд шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан шаҳардаги Регистон, Сўзангарон, Қўшҳовуз маҳалласида жойлашган корхона ва ташкилотлар, ижтимоий-иқтисодий соҳа объектлари ҳамда аҳоли яшаш хонадонларида мунтазам равишда кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилди.
Ўтказилган тадбирлар давомида фуқароларга ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш тартиби, ис газидан заҳарланишдан сақланиш борасида тушунтиришлар олиб борилди.
Шу билан бирга аҳоли яшаш хонадонларида аниқланган камчиликлар мутахассислар томонидан жойида бартараф этиш чоралари кўрилиб, хонадон эгаларига зарур тавсиялар берилди.