Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

ҲАРБИЙ АЁЛЛАР УЧУН «ТЎМАРИС» КЎКРАК НИШОНИ ТАЪСИС ЭТИЛДИ

Ҳарбий аёллар учун «Тўмарис» кўкрак нишони таъсис этилди

Президентнинг «Тўмарис» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Марказий банкининг «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси тегишли вазирлик ва идораларнинг буюртмаларига асосан «Тўмарис» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини белгиланган тартибда тайёрлайди.

«Тўмарис» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Кўкрак нишони вазирлик ва идоралар раҳбарлари (ёки уларнинг топшириғига мувофиқ, бошқа масъул шахслар) томонидан 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида тантанали равишда топширилади.

Қайд этилишича, Ўзбекистон мудофаа қудратини юксалтириш, жамиятда ҳукм сураётган миллатлараро тотувликни, тинчлик ва барқарорликни асраш, муносиб ҳисса қўшаётган аёл ҳарбий хизматчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида мазкур кўкрак нишон таъсис этилган.

 
 
21-Noyabr, 2022-yil 9:46 |