Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

АЙРИМ ТАДБИРКОРЛАРГА ЛИЦЕНЗИЯСИЗ ШУҒУЛЛАНИШГА РУХСАТ БЕРИЛАДИ

Айрим тадбиркорларга лицензиясиз шуғулланишга рухсат берилади

❗️ Айрим тадбиркорларга лицензиясиз шуғулланишга рухсат берилади

🔰 Фармонга мувофиқ, (https://t.me/huquqiyaxborot/12688) 2023 йил 1 январдан электрон тижорат, транспорт ва логистика, саноат ишлаб чиқариши, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳалари бўйича юридик шахс бўлган тадбиркорларнинг замонавий технологияларга асосланган янги маҳсулот ва хизматларни чекланган муҳитда синовдан ўтказиш бўйича “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими жорий этилади.

☑️ 2023 йил 1 январдан: 

🔹 Махсус ҳуқуқий режим доирасида тадбиркорларга қуйидагиларга рухсат этилади:

▫️янги маҳсулот ва хизматларни жорий қилиш фаолиятини чекланган доирада тартибга солиш орқали айрим қонунчилик ҳужжатларига амал қилмаслик;
▫️лицензиясиз ва рухсат бериш ҳужжатисиз фаолиятни амалга ошириш;

🔹Махсус ҳуқуқий режим ваколатли орган ва ташаббускор ўртасида ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида тузиладиган келишувга асосан жорий этилади; 

🔹Махсус ҳуқуқий режим якунлари бўйича ваколатли орган томонидан 1 ойда:
▫️синовдан ўтказилган маҳсулот ва хизматларни жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан таҳлил ўтказилади;
▫️маҳсулот ва хизматларни жорий этиш мақсадга мувофиқ деб топилганда, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. 

🗓 Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 1 январгача “Махсус ҳуқуқий режим тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

🏢 Адлия вазирлиги Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрининг оператори ҳисобланади.

✅ Ягона реестр қуйидаги босқичларда шакллантирилади:

▫️биринчи босқичда (2023 йил) – қурилиш, савдо, умумий овқатланиш, таълим ва транспорт соҳаларидаги мажбурий талаблар рўйхати шакллантирилади;
▫️иккинчи босқичда (2024–2025 йиллар) – барча соҳалардаги мажбурий талаблар рўйхати шакллантирилади;
▫️Ягона реестр 2025 йил 1 июлдан тўлиқ ишга туширилади. 

 
 
12-Noyabr, 2022-yil 9:17 |