2023 ЙИЛДА САМАРҚАНД ШАҲРИ БУТУНЖАҲОН ТУРИЗМ ПОЙТАХТИГА АЙЛАНАДИ
Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) ассамблеяси Бош котиби Зураб Пололикашвили Самарқандга ташриф буюрди.
Юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари - Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов кутиб олди.
Таъкидлаш лозимки, 2021 йил декабрь ойида Мадрид шаҳрида UNWTOнинг 24-сессияси бўлиб ўтган эди. Овоз бериш натижасига кўра, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеяси 2023 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилган эди.
Бош котиби Зураб Пололикашвили ташриф давомида Самарқанд шаҳридаги туризм объектлари, қадимий иншоотлар ҳолати билан танишади.
4-Noyabr, 2022-yil 16:12 |