УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА УСТОЗЛАР ШАРАФИГА ТАДБИР ЎТКАЗИЛМОҚДА

1-октябрь "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан Самарқанд шаҳридаги умумтаълим мактабларида Устозлар шарафига тадбир ўтказилмоқда.
Жумладан, 17-сон умумтаълим мактабида ҳам ушбу тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди.
Тадбир давомида ўқувчилар томонидан кўрсатилган бадиий чиқишлар, айтилган куй-қўшиқлар Устозлари қалбини қувончга тўлдирди.
Тадбир сўнггида фарзандларига таълим беришда фидойилик кўрсатаётган Устозларга ота-оналар томонидан ташаккурнома билдирилди.
Sept. 30, 2022, 1:25 p.m. |