Янгиликлар

2020 йилда Самарқанд шаҳрида 60 та кўп қаватли уй-жойлар қурилади

Самарқанд шаҳрида ҳар йили аҳолининг эҳтиёжига қараб, уй-жойлар қурилмоқда.

Жумладан, жорий йилда ҳам Самарқанд шаҳрининг Қорасув массивида 13 та 7 қаватли 546 хонадонли ҳамда 18 та 12-16 қаватли 1200 хонадонли уй-жойлар қуриб битказилади ва фойдаланишга топширилади.

2020 йилда эса яна 13 та 7 қаватли ҳамда 47 та 12-16 қаватли уй-жойлар қурилиши ва 4856 та хонадонни уй билан таъминлаш режалаштирилган.

САМАРҚАНД ВА САКАРЯ ШАҲРИ ЎЗАРО ҲАМКОРЛИКНИ КУЧАЙТИРМОҚЧИ

Туркия давлатининг атроф-муҳит ва  шаҳарсозлик вазири ўринбосари Мужоҳид Демиртош бошчилигидаги “Турк Дунёси лойиҳалари фестивали ва маҳаллий бошқарувлар семинари” вакилларидан иборат делегация аъзолари Самарқандга келди.

2015-2020 © Maked by: SAKTRM