Янгиликлар

Ҳоким ўринбосари уч давлат компанияси вакиллари билан инвестицион лойиҳалар бўйича суҳбатлашди

Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари Эркин Ражабов Корея давлатининг "Zenith Intl Co", Хитой давлатининг "Manful creation" ҳамда Ҳиндистон давлатининг "Bharat group" компанияси вакиллари билан учрашди.

14 январь - Ватан ҳимоячилари куни

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш тўғрисидаги масала айни пайтда вилоят ҳокимлигида ўтказилаётган навбатдаги аппарат йиғилишида атрофлича муҳокама этилмоқда.

Рудакий кўчасида 2 миллиард сўмлик қурилиш ишлари сифатсиз бажарилгани аниқланди

Янги йилнинг дастлабки кунларидаёқ кучли ёққан ёмғир натижасида Самарқанд шаҳридаги Рудакий кўчасининг қурилиш-монтаж ишлари олиб борилган қисмида чўкиш ҳолати кузатилгани ҳақида хабар қилгандик. Мазкур кўча ижтимоий  тармоқларда ҳам кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.