Янгиликлар

Муносабат: Муаммо ўрганилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрининг бир қатор (А,Б,В) микроҳудудларидаги кўп қаватли уйларнинг куз-қиш мавсумига тайёр эмаслиги, мавжуд муаммоларнинг йиллар давомида йиғилиб келаётгани ҳақида хабар тарқалди. 

Мазкур ҳолат бўйича мутасадди ташкилотларга кўрсатмалар берилган ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлар олиб бориляпти. 

ШАҲАРДА ЖИНОЯТЧИЛИК КАМАЙДИ

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг жорий йилнинг 9 ойи давомидаги фаолияти бўйича ҳисоботида қад этилишича, кўрсатилган даврда 697 нафар шахсга нисбатан 556 та жиноят ишлари кўриб тамомланган. Ушбу кўрсаткич бўйича 2019 йилнинг 9 ойида 809 нафар шахсга нисбатан 634 та жиноят ишлари кўриб тамомланган.

Кўп қаватли уйларнинг ташқи кўриниши янги қиёфада

Самарқанд шаҳрининг Кимёгарлар қўрғонида жойлашган кўп қаватли уйларнинг ташқи кўринишига сиз суратда кўриб тургандик ранг берилмоқда. 

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, ҳудуддаги 9 та кўп қаватли уйларни шундай қиёфага келтириш режалаштирилган.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2020 © Maked by: SAKTRM