Янгиликлар

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ РАҲБАРЛИГИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИНИНГ МАКТАБЛАРДАГИ ЎРГАНИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ

Умумий ўрта таълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишларининг натижадорлигини ошириш ҳамда ўқувчилар ва педагог-ходимларнинг соғлигини ҳимоялашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Самарқанд вилояти бўйича Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов раҳбарлигида ишчи гуруҳи аъзолари мактаблардаги ўрганиш ишларини бошлади. 

Божхона аудити тадбиркорлар учун кенг имкониятлар яратади

Ўзбекистон Республикаси божхона қўмитаси томонидан “Божхона аудитини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали орқали ҳавола қилинди.

Одессага тенглашаётган Самарқандда туризмга кўмак, камбағалликка қарши чоралар ҳақида

Одесса. Қора денгиз соҳилида жойлашган Украинанинг миллион аҳолисига эга гўзал курорт шаҳри. Майдони 162 кв.км. Самарқанд. Ўзбекистоннинг марказида жойлашган, туризмга ихтисослашган тарихий шаҳри. Майдони 120 кв.км. Асосий даромадларидан бири туризм эвазига шаклланадиган ҳар иккала шаҳарда пандемия туфайли туризм тушумлари кескин қисқариб кетди. Самарқандда бугун туризм тармоғига қандай кўмаклашилмоқда? Самарқанд нега Одессага қиёсланяпти? “миллион шаҳар” нимани англатади?

2015-2020 © Maked by: SAKTRM