Янгиликлар

“Афросиёб” сотувга қўйилди

Самарқанд шаҳридаги “Афросиёб Палас” ДУК меҳмонхонаси “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали аукционга чиқарилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят бошқармаси хабар бермоқда.

Ушбу меҳмонхона учун 5 475 205 190 сўм бошланғич нарх белгиланган ва бир қатор шартлар киритилган.

Профессор-ўқитувчилар меҳнатига яраша рағбатлантирилади

Профессор-ўқитувчилар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкаммасининг 2020 йил 26 августда 517-сонли қарори билан “Республика олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва бошқа тоифадаги ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланди.

ЙПХ инспекторларига бўйсунмай ўзи ва ўзгалар ҳаётига хавф солиб транспорт воситасини бошқарган ҳайдовчи 6 суткага қамалди

2020 йил 03 сентябрь куни соат тахминан 23:45 ларда Самарқанд шаҳар “Қўшҳовуз” кўчасида яшовчи, 2001 йилда туғилган Н.Тошпўлатов Самарқанд шаҳар “М.Улуғбек” кўчаси бўйлаб ўзига тегишли кул рангли, Нексия-2 русумли автомашинани бошқариб келаётган вақтида Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ инспектори томонидан унга тўхташ ишораси берилади. 

2015-2020 © Maked by: SAKTRM