Янгиликлар

 Рамазон ойида Самарқандда 159 нафар маҳкум жазодан озод этилди

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди раиси ўринбосари Ўткир Мамадалиевнинг маълум қилишича, Рамазон ойи давомида вилоятдаги жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 159 нафар маҳкум муддатидан аввал жазони ўташдан шартли озод қилинди, 14 нафар маҳкумга тайинланган жазо енгилроғи билан алмаштирилди. 

ФИДОЙИ КАСБ ЭГАЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Самарқанд шаҳридаги Кўксарой майдонида шаҳарда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича ўтказилаётган тадбирлар давомида жонбозлик кўрсатаётган бир гуруҳ  тиббиёт, санитария ва осойишталик маркази, фавқулодда вазиятлар тизими, ободонлаштириш ходимлари, ички ишлар, миллий гвардия хизматчилари ҳамда волонтёрлар шаҳар ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.