Янгиликлар

Темир йўл вокзали ҳудудига байрам арчаси ўрнатилди

Кеча Темир йўл вокзали ҳудудидаги байрам арчаси каркасини таъмирлаш ишлари ниҳоясига етгани ҳақида хабар қилган эдик. Бугун Янги йил арчаси ўз жойига ўрнатилди ва кишига байрам кайфиятини улашар даражага келтирилди. 

Байрам тадбирлари давом этмоқда.

Ҳоким ўринбосари “JETRO” компанияси вакиллари билан учрашди

Бугун Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари Эркин Ражабов Япониянинг “JETRO” компанияси вакилларини қабул қилди.

Томонлар учрашув давомида ташқи савдо алоқалари бўйича фикр алмашиб, келгусидаги режалар ҳақида келишиб олди.

Пиримқуловнинг мурожаати эътиборсиз қолмади

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳри, Рудакий кўчаси, 36-уйда яшовчи Муҳиддин Пиримқуловнинг уйи кучли ёмғир ёғиши оқибатида қулагани ва унга ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмагач, хароба устида чайла қуриб яшаётгани ҳақида хабар тарқалди.

2015-2020 © Maked by: SAKTRM