Жисмоний шахслар томонидан тўланадиган мол-мулк ва ер солиқлари нимага сарфланишини биласизми?

 doc xls

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддасида "Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбур"лиги белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 272- ва 287-моддаларига  асосан, эгалигида солиқ солинадиган мол-мулки ва ер участкалари бўлган жисмоний шахслар ҳамда деҳқон хўжаликлари жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқлари тўловчилари ҳисобланади.

Жисмоний шахслар томонидан тўланадиган мол-мулк ва ер солиқлари маҳаллий бюджет даромадларини тўлдириб, шаҳар ва туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уй-жой, коммунал хўжалик объектларини таъмирлаш ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш, шу билан бирга, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга сарфланади.

Шундай экан, белгиланган солиқларни тўлаш орқали сиз ўз фуқаролик мажбуриятингизни бажарган ҳамда яшаб турган ҳудудингизнинг ободлигига ҳиссангизни қўшган бўласиз!

Эслатиб ўтамиз, ҳисобланган солиқларни исталган банк бўлимлари орқали ёки CLICK, MBANK, U-PAY каби замонавий тўлов воситалари ёрдамида ҳам тўлашингиз мумкин.

 

Самарванд вилоят давлат солиқ бошқармаси

Каналга уланиш: https://t.me/samshahar

www.facebook.com/samshaharhokim

2015-2019 © Maked by: SAKTRM