"УМИД" футболчиларига умид улашилди

 doc xls

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида Болгария Республикасининг Обзор ва Бяла шаҳарларида ўтказилган Қора денгиз кубоги (кубок чёрного море)  халқаро футбол мусобақасида ғолиб бўлиб қайтган  шаҳримиздаги “УМИД” болалар футбол клубининг 2007-2010 йилларда туғилган ўғил болалари жамоасини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облоқулов ҳамда қатор вилоят ва шаҳар ташкилотлари раҳбарлари иштирок этган тадбирда жамоа мураббийлари, футболчилар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Клуб бош мураббийи Умид Хатамовнинг таъкидлашича,  ёш футболчиларимиз мазкур мусобақада 5 та давлатдан иштирок этган футбол жамоаларига қарши тўп суриб, муваффақиятга эришган.

Шунингдек, тадбирда Қирғизистоннинг Чулпон-ота шаҳрида каттарлар ва ёшлар ҳамда имконияти чекланган спортчилар ўртасида спортнинг армрестлинг тури бўйича ўтказилган XV Осиё чемпионатида муносиб иштирок этган самарқандлик спортчилар ҳам тақдирланди.

yesКаналга уланиш: https://t.me/samshahar

yeswww.facebook.com/samshaharhokim

2015-2019 © Maked by: SAKTRM