Самарқанд шаҳридаги бирорта дарахт ноқонуний кесилмайди!

 doc xls

“Самарқанд шаҳрида 2019 - 2022 йилларда амалга ошириладиган улкан бунёдкорлик ишлари тўғрисида” 2019 йил 17 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 415-сонли қарори қабул қилинган.

Шу муносабат билан Самарқанд шаҳрининг асосий кўчаларида яъни, 42 та кўчада муҳандислик коммуникация тармоқлари қурилиши, 26 та кўча реконструкция қилиниши ҳамда 10 та туннель ва кўприклар қурилиши бошланди.

Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарорига асосан, бугунги кунда Самарқанд шаҳрининг Гулобод кўчасида реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Шу боис кўчадаги ободонлаштириш-бунёдкорлик ишларида халақит берувчи айрим дарахтларнинг кесилиш эҳтимоли бор.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги 43-сонли қарорининг 43-банди талаблари асосида, дарахтларни кесишга рухсат бериш тўғрисида Самарқанд шаҳар ҳокимининг фармойиши қабул қилинди. Шу асосида дарахт кесиш ишлари олиб борилишини маълум қиламиз.

yes Каналга уланиш: https://t.me/samshahar 
yeswww.facebook.com/samshaharhokim

2015-2019 © Maked by: SAKTRM