Регистон майдонидаги Мирзо Улуғбек мадрасасида жорий йилнинг 8 сентябрь куни ўтказилган тадбир юзасидан

 doc xls

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари И.Неъматовнинг 2019 йил 30 июлдаги 03-1/32570-сонли хатида АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлари Конгресси раҳбари Борис Кандов бошчилигидаги (80 нафар) делегациянинг 2019 йил 2-9 сентябрь кунлари “Зиёрат туризми” дастури асосида юртимизга ташриф буюриши қайд этилган.

Мазкур дастурга асосан 6 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида Америка ва Ўзбекистон тадбиркорлари ўртасида ҳамкорлик масалаларига бағишланган бизнес форум ва бошқа тадбирлар, 8 сентябрь куни “Регистон” ансамблида меҳмонлар учун қабул маросими ўтказилиши режалаштирилган.

Ташриф давомида 5 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида жойлашган Бухоро яҳудийлари қабристонининг таъмирдан сўнг рамзий очилиш тадбири, 6 сентябрда маҳаллий тадбиркорлар иштирокида бизнес-форум ўтказилиб, форум доирасида бир қатор соҳалар бўйича ҳамкорлик келишувларига эришилди. Шунингдек, 7 сентябрь куни “Регал Палас” меҳмонхонасида меҳмонлар учун вилоят ҳокимлиги томонидан расмий қабул ўтказилиб, тадбирда Ўзбекистоннинг Исроилдаги туризм элчиси Хай Давидов чиқиш қилди. Дастур доирасида 8 сентябрь куни Регистон майдонидаги Мирзо Улуғбек мадрасасида “ОР-АВНЕР” сеногоги, Самарқанд яҳудийлар бирлашмаси томонидан делегация аъзолари учун қабул ўтказилган.

Бу каби тадбирлар Регистон майдони Улуғбек мадрасасида расмий делегациялар учун тегишли тартибда тасдиқланган дастурлар асосида ташкил этиб келинган.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

yes Каналга уланиш: https://t.me/samshahar

yes www.facebook.com/samshaharhokim

2015-2019 © Maked by: SAKTRM