Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш бошқармасига раҳбар тайинланди

 doc xls

Раджабов Умед Фармонқулович Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

Раджабов Умед Фармонқулович шу кунгача бир қатор лавозимларда фаолият олиб борган. Жумладан, Самарқанд туман Давлат солиқ инспекцияси хўжалик мудири, Самарқанд тумани Гулобод ижтимоий-иқтисод коллежи ўқитувчиси, Самарқанд туман ҳокимлиги Бандликка кўмаклашиш маркази Бандликнинг самарали шаклларини ривожлантириш бўлими бошлиғи, Самарқанд туман ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бўлими спорт ишлари бўйича ўринбосари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаш аппарати Ёшларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўлими бош мутахассиси, бўлим мудири, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаш аппарати Спорт лойиҳалари бўлими мудири, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши аппарати Спорт, соғломлаштириш бўлими мудири, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши аппарати Спорт ва саломатлик бўлими мудири, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши аппарати Жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи ҳамда Касаба уюшмаси қўмитаси раиси лавозимларида ишлаган.
Биз Раджабов Умедга масъулиятли вазифада омад тилаймиз!

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

yesКаналга уланиш: https://t.me/samshahar

yeswww.facebook.com/samshaharhokim

2015-2019 © Maked by: SAKTRM