Фестиваль доирасидаги тадбирларда меҳмонларга 145 та янги замонавий транспорт воситалари хизмат кўрсатади

 doc xls

Самарқанд шаҳрида мустақиллигимизнинг 28 йиллиги арафасида “Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтади. Шунингдек кўҳна кент яна нуфузли тадбирлардан бири “Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолари ва уларни ҳал қилиш стратегияси” мавзусидаги халқаро анжуманга мезбонлик қилади. Ана шундай қутлуғ кунларда “Ўзбекистон-буюк йўллар ва цивизизациялар чорраҳаси: империя, дин, маданият” мерос ҳафталиги ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Тадбирларда иштирок этиш учун дунёнинг 80 га яқин давлатидан 650 нафар меҳмонлар ташрифи кутилмоқда. Уларни муносиб кутиб олиш учун қизғин ҳозирлик кўриляпти. 

40 та “Malibu” ва 30 та “Captiva” русумли енгил автомашиналар, 20 та микроавтобус, 15 та янги замонавий юмшоқ 50 ўриндиқли ва 40 та “ISUZU” автобуслари меҳмонларга транспорт хизмати кўрсатиш учун шай ҳолатга келтирилган. Мазкур транспорт воситаларини бошқариш учун 164 нафар малакали ҳайдовчилар жалб қилиниши кўзда тутилган.

Тўлқин Сиддиқов.

Манба: Zarnews.uz

2015-2019 © Maked by: SAKTRM