Самарқандлик Шавкатжон Болтаев Осиё чемпионлигини қўлга киритди

 doc xls

Қувайтда бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди. 

Мазкур мусобақа 14 вазн тоифасида ўтказилган бўлиб, улардан 12 тасида терма жамоамиз вакиллари финалга чиқиб, 12 нафар боксчимиздан 10 таси финал жангида ғалаба қозониб, ўз вазн тоифасида Осиё чемпиони, деган шарафли номга сазовор бўлди. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ушбу қитъа биринчилигида 10 та олтин, 2 тадан кумуш ва бронза медаллари билан юртимизга қайтиб келишади. Бундай натижадан кейин умумжамоа бўйича рақамларга эътибор беришга ҳеч ҳожат йўқки, вакилларимиз бу борада, шубҳасиз, биринчи!

Мусобақада олтин медални қўлга киритган боксчиларимиз:
-35 кг: Ҳумоюнмирзо Абдурасулов.
-37 кг: Ҳожиакбар Маҳмудов.
-40 кг: Фаррух Тўлаганов.
-43 кг: Умидилло Абдурасулов.
-46 кг: Бобурбек Бобожонов.
-49 кг: Лазизбек Тўлқинов.
-52 кг: Далержон Бозоров.
-55 кг: Жаҳонгир Нарзиев.
-61 кг: Мирзоб Некбоев.
-64 кг: Шавкатжон Болтаев (Самарқанд вилояти).

Кумуш медаль эгалари:
-58 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов.
-67 кг: Шаҳбоз Ҳамидуллаев.

Бронза медаль эгалари:
-70 кг: Айназар Кенесбаев.
+70 кг: Ҳусанбой Риҳсибоев.

Манба: Samarkand.uz

2015-2019 © Maked by: SAKTRM