Самарқанд шаҳрида автобус ҳайдовчилари бир хил кийим кияди

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Самарқанд вилояти транспорт бошқармасининг хабар беришича, жорий йилнинг 26-30 август кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Шарқ тароналари” ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивалида хизмат қилувчи автобус ҳайдовчиларига ягона форма (бир хил турдаги кийим) жорий этилади.

Сиз суратда кўриб турган уч турдаги форма вилоят ҳокимлигига муҳокамага киритилган ва улар ичида оқ ва қора рангли кийим жамоатчиликка маъқул келган.

Маълумотларга қараганда, Самарқанд шаҳридаги йўналишли автобус ҳайдовчиларига ҳам иш вақтида шу турдаги формада бўлиш йўлга қўйилади.

 

 

2015-2019 © Maked by: SAKTRM