Эртага Самарқанд шаҳрида оммавий юриш марафони бўлиб ўтади

 doc xls

“Халқаро олимпия куни” муносабати билан эртага Самарқанд шаҳрида оммавий юриш марафони бўлиб ўтади. 
Марафонда Самарқанд шаҳрининг қуйидаги кўчаларида 2019 йил 6 июль куни соат 07:00 дан 08:00 гача:
- Бўстонсарой кўчасининг Университет хиёбони билан туташган қисмидан Мирзо Улуғбек кўчаси билан кесишган чорраҳасигача бўлган қисмида;
- Мирзо Улуғбек кўчасининг Бўстонсарой кўчаси билан туташган қисмидан Мир Саид Барака кўчаси билан кесишган чорраҳасигача бўлган қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча таъқиқланади.

Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2019 © Maked by: SAKTRM