ШАҲРИМИЗДА 2 ТА БОҒЧА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

 doc xls

Бугун 14 июнь куни Самарқанд шаҳридаги "Олтин аср" маҳалласида  180 ўринли 56-мактабгача таълим муассасаси капитал таъмирланиб фойдаланишга топширилди.
МТМ биноси 1962 йилда қурилган бўлиб, 1 миллиард 350 миллион маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан мукаммал таъмирдан чиқарилди ҳамда 224,3 миллион сўмлик янги мебель ва жиҳозлар билан таъминланди.
Бундан ташқари, "Рўдакий" маҳалласида жойлашган 360 ўринли 64-МТМ ҳам замон талабларига мос тарзда таъмирланди. Муассаса таъмири учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 1 млрд. 825 млн. сўм сарфланди. Шунингдек, муассасанинг жиҳозлаш ишларига 382,7 миллион сўм ажратилди.
Шу муносабат билан ўтказилган маросимда сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов ва шаҳар ҳокими Б.Облақуловлар мамлакатимизда мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар,  болажонлар учун яратилган шароитлар хусусида гапиришди.

ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

2015-2019 © Maked by: SAKTRM