УНИВЕРСИТЕТ ХИЁБОНИДА ВЕЛОЙЎЛАК ВА ФАВВОРАЛАР БАРПО ЭТИЛАДИ

 doc xls

Аҳолининг маданий дам олишини мазмунли ташкил этиш мақсадида университет хиёбонида ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.
Ушбу лойиҳага кўра, хиёбон бўйлаб аҳолининг кечки сайр қилишлари учун икки томонлама велойўлак қурилиб, замонавий фавворалар барпо этилади. Ёритгичлар ҳам маскан кўринишига мос равишда ўзгартирилади, хиёбон маркази турли геометрик шаклдаги манзарали безаклар билан бойитилади.

Муҳими, бу юмушлар ҳеч бир дарахтга зиён етказилмай бажарилади. Аксинча, ҳудудга манзарали дарахт кўчатлари ўтказилади.

Мазкур лойиҳа бўйича ишлар шу йилнинг август ойида якунланиши режалаштирилган.

2015-2019 © Maked by: SAKTRM