Эртага Самарқанд шаҳрида қуйидаги кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади

“1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан, Самарқанд шаҳрида байрам тадбирлари ўтказиладиган ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таминлаш мақсадида, Самарқанд шаҳрининг қуйидаги кўчаларида:

Соат 07:00 дан 09:00 гача:
- Вилоят мусиқали драма театри олдидан Бўстонсарой кўчаси билан Мирзо Улуғбек кўчаси кесишмасидан Динамо ўйингоҳигача пиёда юриш марафон давомида.
Соат 15:00 дан 23:00 гача:
- А.Жомий кўчасининг Ўзбекистон кўчаси кесишмасидан А.Темур кўчаси кесишмасигача ;
- А.Темур кўчасининг А.Жомий кўчаси кесишмасидан Шохрухмирзо кўчаси кесишмасигача бўлган қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади.

2015-2019 © Maked by: SAKTRM