САМАРҚАНД ШАҲРИГА ЯНГИ ҲОКИМ ТАЙИНЛАНДИ

 doc xls

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Шу вақтгача Самарқанд шаҳар прокурори лавозимида ишлаб келган Облакулов Бобурмирзо Саломович Самарқанд шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Б.Облақулов 1972 йилда Каттақўрғон туманида туғилган. 1989 йил Самарқанд шаҳар 31-умумтаълим мактаб тамомлаган,
1991-1995 йилларда Самарқанд давлат университетида ўқиган, мутахассислиги ҳуқуқшунос. Самарқанд шаҳар прокурорлигидан олдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Самарқанд вилоят прокуратурасида фаолият кўрсатган, Пастдарғом, Оқдарё туманларида прокурор лавозимида ишлаган.

Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2019 © Maked by: SAKTRM