САМАРҚАНДДА ОЛИМПИЯ ШАҲАРЧАСИНИ ҚУРИШГА ТАЙЁРГАРЛИК БОШЛАНДИ

 doc xls

Самарқанд вилояти ҳокимининг «Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 майдаги «Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.

Мамлакатимизда йирик нуфузли халқаро спорт мусобақаларини ўтказишга тайёргарлик кўриш мақсадини кўзлаган мазкур қарор бўйича вилоятда муносиб инфратузилмани яратишга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

Дастурга кўра, Самарқанд шаҳрининг марказий кўчаларини ва Тошкент – Самарқанд йўналиши автомагистрал йўлларини таъмирлаш, шаҳарда Осиё ўйинлари иштирокчиларини қабул қилиш, маиший шарт-шароитларни ўз ичига олган Олимпия шаҳарчасини қуриш белгиланган.

Вилоятдаги мавжуд спорт иншоотлари, логистика, транспорт, меҳмонхона инфратузилмалари қувватларини таҳлил қилиш ва чет эл тажрибасини ўрганган ҳолда нуфузли мусобақаларни ўтказиш учун талаб этиладиган тегишли қўшимча инфратузилмалар ва объектлар рўйхатини шакллантириш, қурилиш ҳажмлари ва қийматини аниқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилади.

Манба: zarnews.uz

 

2015-2019 © Maked by: SAKTRM