САМАРҚАНД ШАҲРИДА ЎТКАЗИЛГАН ОММАВИЙ ЮРИШДА 25 МИНГДАН ОРТИҚ КИШИ ҚАТНАШДИ

 doc xls

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 мартдаги “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги 6300-сонли баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолини жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги

ПҚ-4063-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида Самарқанд шаҳрида бугун эрта тонгдан оммавий юриш марафони бўлиб ўтди. 
     Унда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган 25 мингдан ортиқ Самарқандликлар иштирок этишди. Шундан сўнг Регистон майдонида мусиқа садолари остида  эрталабки бадантарбия машқлари бажарилди.

2015-2019 © Maked by: SAKTRM