САМАРҚАНД ШАҲРИДА “ТАШАББУС-2019” КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

 doc xls

Президент соврини учун анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ташаббус кўрик-танловининг Самарқанд шаҳар босқичи бўлиб ўтди.  Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлик соҳаларида фаоллик кўрсатган 90 нафар ишбилармон ўзаро беллашди. Танловнинг бу йилги саралашида маҳсулотлар тури ва сифати ошгани, импорт ўрнини босадиган ва экспортбоп маҳсулотларнинг кўпайгани билан аҳамиятли бўлди.

    Танловнинг якуний хулосаларига кўра, “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналиши бўйича 1-ўринни “Самарқанд ЕвроАзия текстиль” масъулияти чекланган жамияти директори Аслиддин Салоҳиддинов, “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” йўналишида 1-ўринни “Амонов мебель текстиль” оилавий корхонаси раҳбари Шаҳрам Амонов  қўлга киритди. INNOVA «VRSUS Mediсal» масъулияти чекланган жамияти директори Шерзод Муҳиддинов “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, якка тартибдаги тадбиркор Савлат Раҳмонов “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналишларида ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.
       Шунингдек, танлов иштирокчилари ўн бир йўналишда қўшимча номинациялар бўйича ҳам аниқланиб, ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди.

 

ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

 

 

2015-2019 © Maked by: SAKTRM