Ҳоким сайловга масъуллар билан учрашди

Самарқанд шаҳар ҳокими, биринчи сектор раҳбари Б.Облоқулов ўзи раҳбарлик қилаётган сектор ҳудудидаги участка сайлов комиссияси раислари билан учрашиб, сайлов участкаларидаги ташкилий ишларнинг боришини аҳволи бўйича суҳбатлашди. 

Ҳоким сайлов участкаларидаги шарт-шароитларни яхшилаш ва бу борада қилиниши керак бўлган ишлар бўйича иштирокчилар билан ўзаро фикр алмашди. Учрашув давомида сайлов участкалари юзасидан қатнашчиларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, кўрсатилган камчиликларни тезда бартараф этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш: https://t.me/samshahar 
www.facebook.com/samshaharhokim

2015-2020 © Maked by: SAKTRM