Ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда бош ҳисобчилари диққатига!

1) Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари (кичик корхона ва микрофирмалар, хусусий уй-жой эгалари ширкатлари, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар,
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари) 1-mehnat shakli (чораклик) “МЕҲНАТ  ҲИСОБОТИ” Давлат статистика ҳисоботини www.stat.uz ёки www.samstat.uz веб-сайтларига жойлаштирилган еStat 3.0 дастури орқали электрон кўринишда 2019 йилнинг 6 апрелдан кечиктирмасдан, хато ва камчиликларсиз тақдим қилиши лозимлигини эслатиб ўтамиз.

2) Давлат ва хўжалик бошқаруви республика, ҳудудий, маҳаллий органлари ва улар тасарруфидаги ташкилотлар 1-BX shakli  (чораклик) “БОШҚАРУВ ОРГАНИ ХОДИМЛАРИ СОНИ ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ” Давлат статистика ҳисоботини www.stat.uz ёки www.samstat.uz веб-сайтларига жойлаштирилган еStat 3.0 дастури орқали электрон кўринишда 
2019 йилнинг 6 апрелдан кечиктирмасдан, хато ва камчиликларсиз тақдим қилиши лозимлигини эслатиб ўтамиз.

Самарқанд шаҳар статистика бўлими 
тел: (0366) 235-29-14
       (0366) 235-29-84

 

2015-2019 © Maked by: SAKTRM