Самарқанд шаҳри ва туманида ичимлик суви узатиш вақтинча тўхтатилади!

Самарқанд вилояти “Сувоқова” давлат унитар корхонаси шуни маълум қиладики, Самарқанд шаҳрининг Сиёб ва Боғишамол ҳудудлари, Саттепо, Суғдиёна масканлари, А.Темур, Микрорайон “А” ва “Б” турар жой мавзеларини, ҳамда қисман Самарқанд туманининг шаҳар билан чегарадош ҳудудлари аҳолисини тоза ичимлик суви тармоқлари режа асосида ёз мавсумига тайёрлаш мақсадида, 2019 йил 27 мартдан 28 мартга ўтар кечаси соат 01-00 дан 2019 йил 29 март куни эрталаб соат 06-00 га қадар ичимлик суви узатиш вақтинча тўхтатилади.

Самарқанд вилоят “Сувоқава” давлат унитар корхонаси маъмурияти келтирилган ноқулайликлар учун Самарқанд шаҳар ва туман аҳолисидан узр сўрайди.

2015-2019 © Maked by: SAKTRM