САМАРҚАНД ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ ТИЗИМИДА ИШ ЮРИТИШ ВА ИЖРО НАЗОРАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБЛАРИНИЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Шаҳар ҳокимининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида»ги 140-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» ги ПҚ-2691-сонли қарори асосида Самарқанд вилояти ҳокимининг 2018 йил 13 августдаги “Самарқанд вилояти ҳокимлиги тизимида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш тартибларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қабул қилинган 549-Қ сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосланиб

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Самарқанд шаҳар ҳокимлиги тизимида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича йўриқноманинг янги таҳрири 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Шаҳар ҳокими ўринбосарлари, шаҳардаги бўлим ва бошқармалар, корхона ва ташкилотлар раҳбарларимазкур йўриқнома талабларига қатъий риоя қилинишини таъминласин.
3. Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Эсиргапов,шаҳар ҳокимлиги ишлар бошқарувчиси А.Ходжаев ва ахборот хизмати етакчи мутахассисиШ.Ёров ҳокимлик аппаратида «IS_DocFlow» электрон ҳужжат айланиши тизими дастурининг мукаммал ишлашига шахсан масъулдирлар.
4. Шаҳар ҳокими ўринбосарлари, шаҳардаги бўлим ва бошқармалар, корхона ва ташкилотлар раҳбарларииш юритиш ва ижро назоратини ташкил этишга оид ҳужжатларини иловадаги йўриқномага мувофиқлаштирсин.
5.     Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Эсиргапов ва шаҳар ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Х.Хакимов зиммаларига юклатилсин.

Шаҳар ҳокими                                                                                                                                                     Ф.Рахимов

 

Шаҳар ҳокимининг 2018 йил 11 сентябрдаги 1621-Қ сонли қарорини юклаб олиш (PDF форматда 3.02 МБ)

 

.

 

2015-2019 © Maked by: SAKTRM