Шаҳримизда Ижтимоий-сиёсий фаол аёлларни раҳбарлик лавозимларига тайёрлаш ва уларнинг билимларини янада оширишга қаратилган ўқув семинарлар бўлиб ўтди

 doc xls

2019 йил 12 март куни Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, хотин-кизлар қўмитаси ташаббуси билан истиқболли кадрлар захирасига киритилган илғор, ташаббускор, фаол ва лидер 60 нафар аёллар иштирокида «Ижтимоий-сиёсий фаол аёлларни раҳбарлик лавозимларига тайерлаш ва уларнинг билимларини янада ошириш» буйича ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Ўқув-семинарини шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар кўмитаси раиси З. Рахманова кириш сўзи билан очди. Шундан сўнг, Самарқанд шаҳрида фаолият юритаётган Олий ўкув юртлари профессор-ўқитувчилари ва дастурга тегишли соҳа мутахассислари томонидан тасдиқланган дастур асосида маърузалар тақдим этилди. Ўқув-семинари давомида тингланган маърузалар юзасидан савол-жавоблар, баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди, таклиф ва муносабатлар билдирилди.

Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2019 © Maked by: SAKTRM