Мигрантлар муаммолари ўрганилди

Бугун Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облақулов ва сектор раҳбарлари иштирокида Ёшлар маркази биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ- 4829 қарори  ижроси юзасидан Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора тадбирлари борасида барча мигрантлар билан учрашув ўтказди.

Сухбат давомида мигрантлар ўзларини  қизиқтирган саволларини берди. Чет элда  уларни қийнайдиган муаммолар ўрганилди. 

Ҳоким биринчи ўринда уларнинг тил ўрганишини ва маълум касбга ўқитилишини ўз ҳуқуқларини билиши кераклигини яна кўплаб мигрантларнинг қурилиш соҳасида ишлашини ўйлаган ҳолда техника ҳавфсизлиги борасида ҳам ўқитиш кераклигини  айтиб ўтди. 

Мигрантларнинг  ўқитилиши ва сертефикат берилиши шаҳар бандлик ходимлари томонидан уша ернинг ўзида ўрганилди ва рўйҳатга олинди.