“Ипак ишлаб чиқарувчи шаҳарлар ва метрополиялар халқаро тармоғи”нинг навбатдаги йиғилиши бу гал "ZOOM" платформаси орқали ташкил этилди

Франциянинг Лион шаҳрида “Silk cities”  ташкилотининг “Ипак ишлаб чиқарувчи шаҳарлар ва метрополиялар халқаро тармоғи”нинг навбатдаги йиғилиши "ZOOM" платформаси орқали ведиомулоқот кўринишида ўтказилди.
Тадбирда Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облақулов ҳам иштирок этиб, Давлатимиз раҳбари томонидан Республикада тутзорларни кенгайтириш, тутчиликда сув тежовчи суғориш технологияларини қўллаш ҳамда агротехника тадбирларини самарали ўтказилишини рағбатлантириш, инновацион ғоялар, илмий ишланмалар ва илм-фан ютуқларини кенг жорий этиш орқали пиллачилик тармоғи озуқа базасини кўпайтириш, экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, шунингдек, пиллачилик тармоғида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш борасида яратилган имкониятлар ҳамда  Ўзбекистонда ипакчилик саноати салоҳияти юқори эканлиги, табиати қулай бўлиб, бир йилда 2-3 марта пилла етиштириш имконияти мавжудлиги  тўғрисида гапирди.

Унда Ўзбекистон – ипакчилик соҳасида бой тажриба, юксак салоҳиятга эга мамлакат. ЮНЕСКО томонидан ўзбек шойи матолари ؘ– атлас ва адрас тайёрлашнинг қадимий технологияси номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш рўйхатига киритилгани бунинг амалий тасдиғи, дунё ҳамжамиятининг юксак эътирофи эканига ҳам тўхталинди.
Эслатиб ўтамиз, “Silk cities”  ташкилотчилари томонидан Францияда COVID-19 пандемияси билан боғлиқ вазият ўта оғирлашгани ҳамда давлат миқёсида қатъий карантин чекловлари ўрнатилганлиги сабабли ҳар йилги “Silk in Lion” фестивали бутунлай бекор қилинганлиги сабабли, тадбирнинг 1-қисми “Ипак ишлаб чиқарувчи шаҳарлар ва метрополиялар халқаро тармоғи” йиғилишини  виртуал шаклда ўтказилишига келишиб олинган.

2015-2020 © Maked by: SAKTRM