"Мотрид"да илк оилавий боғча

 doc xls

"Мотрид" маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркор Рафоат Аслиддинова томонидан 25 ўринли оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилди. Боғчанинг очилиш маросимида сўзга чиққан шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Зебо Раҳмонова, мактабгача таълим бўлими мудири Дилрабо Сайдуллаева ва бошқалар мактабгача таълим соҳаси кун сайин ривожланиб, болажонларнинг МТМларга қамраб олиш кўрсаткичлари ўсиб бораётганини таъкидлашди. Бу болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш, уларни мактаб таълимига сифатли тайёрлашга хизмат қилишини эътироф этишди.

Айни пайтда мазкур оилавий боғчага 10 нафар бола қабул қилинган. Тарбияланувчиларга таълим-тарбия бериш ва соғ­ломлаштирувчи машғулотлари ўтказилиши билан бирга, инглиз ва рус тиллари ўргатилади. Маҳалланинг 4 нафар фуқароси иш билан таъминланган.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори асосида оилавий боғчалар ташкил этилиб, уларнинг фаолияти тартибга солинмоқда.

 

Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2019 © Maked by: SAKTRM