Норматив ҳужжатлар лойиҳалари

 

ЛОЙИХА

2018 йил шаҳар маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 
2019 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида

 

              Самарқанд вилояти ҳокимининг 2018 йил 26 декабрдаги “Самарқанд вилоятининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсатгичлари прогнози ва маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида”ги  _____-Қ-сонли қарорига мувофиқ шаҳар маҳаллий бюджетининг 2018 йилги кутилаётган ижроси ҳамда 2019 йилга белгиланган асосий  параметрларини муҳокама қилиб, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши

 

ҚАРОР   ҚИЛАДИ:

 

1. Самарқанд вилояти ҳокимининг 2018 йил 26 декабрдаги “Самарқанд вилоятининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсатгичлари прогнози ва маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида”ги  _____-Қ-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Шаҳар маҳаллий бюджетининг 2018 йилги даромадлар ва харажатлар бўйича асосий кўрсаткичларининг кутилаётган ижроси тўғрисидаги ахбороти      1-иловага асосан маълумот учун қабул қилинсин.

3. 2019 йил шаҳар маҳаллий бюджетининг даромадлар қисми                  978 477 99,0 минг сўм, харажатлар қисми 427 093 774,0 минг сўм ҳамда ижтимоий соҳа учун трансфертлар 329 245 975 минг сўм ва айланма касса маблағи меъёри 1 935 910 минг сўм қилиб белгиланганлиги 2-иловага асосан маъқуллансин.

4. Шаҳар ҳокимининг биринчи  ўринбосари Т.Эсиргапов, АИКБ “Ипотека” банк (Насруллаев), шаҳар Давлат солиқ инспекцияси (Хасанов), шаҳар ҳокимлиги молия бўлими (Ахтамов), шаҳар бўйича ғазначилик бўлинма (Амиров)ларига:

- даромадлар базасини кенгайтириш ва иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чораларни кўриш;

- даромадлар ва харажатларнинг тасдиқланган параметрлари бўйича бажарилишини таъминлаш;

- бюджет харажатларини сифатли режалаштириш ва ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлаш;

- бюджет маблағларидан манзилли, мақсадли ҳамда самарали фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.

5. Шаҳар ҳокимлиги молия бўлими Халқ депутатлари шаҳар Кенгашига маҳаллий бюджетнинг ижроси тўғрисида хар чоракда ахборот бериб бориш вазифаси юклатилсин.

6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Назаров) зиммасига юклатилсин.

 

Шаҳар Кенгаши раиси                                                                                                                      Ф.Рахимов

2015-2019 © Maked by: SAKTRM