Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар

 

Шаҳар ҳокимининг 2008 йил 2 октябрдаги 1238-Қ-сонли ва 2012 йил 11 февралдаги 189-Қ-сонли қарорлари
(Шаҳар ҳокимининг 2018 йил 11 сентябрдаги 1620-Қ сонли қарорига асоссан ўз кучини йўқотган) 

Самарқанд шаҳар ҳокимининг қарори

        «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, «Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги ҳамда «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимининг 2018 йил 13 августдаги 548-Қ-сонли “Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Регламенти тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Самарқанд вилояти ҳокимининг 2018 йил 13 августдаги 548-Қ-сонли “Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Регламенти тўғрисида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппарати ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимлари, худудий бошқарув органлари раҳбарлари Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг Регламенти талабларини сўзсиз ва масъулият билан бажарилишини таъминласинлар.

Кўрсатиб ўтилган раҳбарлар уларга берилган топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, шаҳар ҳокимлигига киритилаётган таклифлар ва шаҳар ҳокимининг қарор ва фармойишлари лойиҳаларининг сифати, долзарблиги, уларнинг иқтисодий, молиявий ва хуқуқий асосланиши, шунингдек тегишли бошқармалар ва корхоналар билан келишилиши учун шахсан жавоб беришлари белгилаб қуйилсин.

4.  Шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари ҳудудий бошқарув органларининг фаолияти пухта мувофиқлаштирилишини ва уларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминласинлар, шаҳар ҳокимлигининг Регламенти талаблари бузилиши ҳолатлари танқидий ва принципиал баҳо берсинлар, масъулиятизлик, интизомсизлик, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаганликлари учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги чоралари тўғрисида таклифлар киритсинлар.

5.  Шаҳар ҳокимининг 2008 йил 2 октябрдаги 1238-Қ-сонли ва 2012 йил 11 февралдаги 189-Қ-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6.  Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари (Т.Эсиргапов, Б.Элмурадов, Т.Набиев, Ш.Сатторов, З.Рахманова) ва шаҳар ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Х.Хакимов зиммаларига юклансин.

 

                                                        Шаҳар ҳокими                                                                                                                                                      Ф. Рахимов

2015-2019 © Maked by: SAKTRM