Шаҳар ҳокимининг 2018 йил 22 августдаги "шаҳар ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида"ги Низомини тасдиқлаш ҳақида 1445-Қ-сон қарори

 Шаҳар ҳокимининг қарори

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 341-сон қарори асосида Самарқанд вилояти ҳокимининг 2018 йил 18 августдаги “Самарқанд вилояти ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қабул қилинган 562-Қ сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадидаЎзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги913-ХII-сонлиЎзбекистон РеспубликасиҚонунининг 6 ва 25-моддаларига асосланиб

 

        ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Самарқанд шаҳар ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низом (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосарлари, гуруҳ раҳбарлари, бўлим бошлиқлари ва таркибий бўлинмалар раҳбарларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда Низом талабларига қатъий риоя қилганҳолда иш юритиш топширилсин.

  1. Шаҳар ҳокимлиги умумий бўлими (Н.Атабаева, А.Ходжаев), ташкилий-назорат гуруҳи (Х.Хакимов), юридик хизмати (Д.Юсупов)га сентябр ойининг иккинчиўн кунлигида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуниҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарорининг мазмуни ва аҳамиятини тушунтириш шунингдек, амалда қўллаш масалалари юзасидан шаҳар ҳокимлигибўлим,бошқармалар ва корхона ташкилотларининг масъул ходимлари иштирокида ўқув-семинарлари ўтказиш топширилсин.
  2. Шаҳар ҳокимлигида келиб тушган мурожаатларни қабулқилиш, рўйхатга олиш ва кўриб чиқиш учун юбориш, шунингдек мурожаатларнинг ҳисоботини юритиш ва кўриб чиқилишини назорат қилиш мақсадида мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
  3. Мурожаатлар билан ишлаш гуруҳига:

таркибий бўлинмалар томонидан мурожаатлар кўриб чиқилишини доимий назорат қилиш ва унинг мониторингини олиб бориш, уларни ўз вақтида ва зарур тарзда кўриб чиқилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;

мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари ва тартиби таркибий бўлинмалар томонидан бузилиши тўғрисида шаҳар ҳокимини дарҳол хабардор қилиш;

мониторинг натижалари бўйича ҳар ойда шаҳар ҳокимлигига мурожаатлар кўриб чиқилишини ҳолати тўғрисидаги ахборотни, зарурият бўлганда, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйган ходимларга нисбатан жавобгарлик чораларини кўриш юзасидан тегишли таклифлар билан биргаликда тақдим этиш топширилсин.

  1. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳарҳокимининг биринчиўринбосари Т.Эсиргапов ва шаҳар ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Х.Хакимов зиммаларига юклатилсин.

 

Шаҳар ҳокими                                                                                                                          Ф.Рахимов

 

Шаҳар ҳокимининг 2018 йил 22 августдаги 1445-Қ сонли қарорига 1-илова (Doc 128 KB)

Шаҳар ҳокимининг 2018 йил 22 августдаги 1445-Қ сонли қарорига 2-илова (Doc 12 KB)

2018 йил 22 август, 1445-Қ

 

 

2015-2019 © Maked by: SAKTRM