Шаҳар ҳокимининг маърузалари

 

Самарқанд шаҳри, 2019 йил 29 январь
шаҳар ҳокимлиги мажлислар зали соат 11.00

Ассалому-алайкум! 
Ҳурматли тадбиркорлар!
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!

Бугунги учрашувимиз бевосита вилоят Божхона бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилиб, йиғилишимизнинг асосий мақсадитадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳолатларни Сиз ҳурматли тадбиркорларга етказишдир.

Бугунги учрашувимизда вилоят Божхона бошқармаси бошлиғи Салихов Эркин Тагирович, вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нурмухаммедов Дилшод Аширмаматович ҳамда Савдо-саноат палатасининг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Юлдашев Шерали Мамараимовичҳамда вилоят Бошхона бошқармасининг масъул ходимлари иштирок этишмоқда.

Рухсат берсаларингиз, “26 январда – Халқаро божхоначилар куни”нишонланганлиги сабабли Давлат Божхона хизмати ходимларини Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳамда бугунги учрашувимизда иштирок этаётганларнинг барчаси номидан табриклаб, машаққатли ва шарафли меҳнат йўлидамаъсулият ва шараф билан хизмат қилиш доимо ҳамроҳ бўлишини тилайман.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Барчамизга маълумки тадбиркорлик соҳасини янада ривожлантириш мақсадида Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонларидан бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилиниб, уларнинг барчаси Сиз азиз тадбиркорларимизга қулай шарт-шароитлар яратиш учун муҳим омил сифатида хизмат қилмоқда.

Эътиборингиз учун раҳмат!

2015-2019 © Maked by: SAKTRM