Шаҳар ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари масалалари бўйича ўринбосари бош мутахассисининг вазифалар тақсимоти

 

Шаҳар ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари масалалари бўйича ўринбосари бош мутахассисининг вазифалар тақсимоти:

Ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ишларини ташкил қилади. Ҳокимликка киритилган таклифларнинг ҳамда комплекс юритиши соҳасига кирувчи масалалар бўйича халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлайди, уларнинг ишлаб чиқилишини, қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади;

комплексга юклатилган барча вазифаларнинг бажарилиши бўйича жавоб беради, комплексга тааллуқли ташкилотларда ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича шаҳар ҳокимлиги номидан иш кўради, тармоқдаги ташкилот ва муассасаларнинг ислоҳотларни амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;

комплекс ишини яхшилаш ва комплекс ходимларининг иш малакасини оширишга оид чора-тадбирларни амалга оширади. инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари соҳаларида давлат сиёсатини амалга ошириш масалалари билан шуғулланади. Соҳага тааллуқли мақсадли дастурларнинг ижросини ташкил этади;

комплекснинг ижро интизомини мустаҳкамлаш билан шахсан шуғулланади. Аҳволни танқидий таҳлил қилиб боради ва тегишли чоралар кўриш тўғрисида таклифлар киритади. Тизимдаги кадрларни малака ва тажрибасини ошириш, ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади;

комплексдаги ташкилотлар билан белгиланган тартибда йиғилишлар ўтказиб, зарур кўрсатма, топшириқ ва тавсиялар беради. Ишни ташкил этиш учун ҳисоботни ва комплекс ваколатига кирувчи масалалар бўйича бошқа ахборотларни қонунда белгиланган тартибда талаб қилиб олади;

шаҳар ҳокимлиги инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари масалалари комплекси фаолиятига умумий раҳбарлик қилади. Шаҳар ҳокимининг тегишли қарор ва фармойишларининг бажарилишини ташкил қилади ва назоратга олади. Комплекс ишини режалаштиради, комплекс ваколатларига кирувчи масалаларни ҳал қилиш бўйича йўналишларни ва вазифаларни белгилайди, тақсимлайди ва бажарилишини назорат қилади;

инвестиция оқимини ўсишининг юқори суръатларини таъминлаш мақсадида иқтисодиётда таркибий ўзгартиришларни амалга оширишга, амалга оширилаётган бозор ислоҳотларини чуқурлаштиришга, фаол инвестиция ва инновация сиёсатини олиб боришга йўналтирилган аниқ чора-тадбирларни амалга ошириб, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштиради;

шаҳар иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига инвестициялар киритиш ҳажмини кенгайтиришни рағбатлантириш, шаҳарда инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ягона инвестиция, жумладан, хорижий инвестициялар жалб қилиш сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш борасидаги ишларни мувофиқлаштиради;

хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва шаҳар ҳудудида инвестиция фаолиятини кенгайтириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича доимий равишда таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;

шаҳарнинг йиллик Инвестиция дастурлари ва ҳудудий инвестиция дастурларини, жумладан, хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни ишлаб чиқади, мувофиқлаштиради ва мониторинг қилади;

шаҳарнинг хорижий давлатлар, халқаро иқтисодий ва молия институтлари, чет эл банклари, жамғармалари, агентликлари, компаниялари ва бошқа халқаро ҳуқуқ субъектлари билан инвестиция соҳасидаги ҳамкорлигини ўзаро манфаатли асосда ривожлантириш, ҳамкорлик йўналишларини диверсификация қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди ва шаҳар ҳокимининг ўринбосарига киритади;

инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини тизимли назорат қилиш, чет эл капитали иштирокидаги корхоналар фаолиятини, шунингдек, инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятлари қандай бажарилаётганлигини таҳлил қилиш, хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўриш асосида шаҳар иқтисодиётига жалб этилаётган хорижий инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини оширади;

халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳукуматлар молия институтларининг жалб этиладиган кредит ресурслари ва техник кўмаклашишга қаратилган маблағлар (грантлар), Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан йўналтириладиган марказлаштирилган инвестициялардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

шаҳарнинг иқтисодий ва инвестиция салоҳияти тўғрисида хорижий инвесторларни кенг хабардор қилиш бўйича Республика миқёсида ва чет элларда ўтказиладиган халқаро конференциялар, семинарлар, инвестиция форумларида иштирок этади;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва ижтимоий соҳада амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида технологик ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларни харид қилиш учун тендер (танлов) савдолари ўтказиш ва уларнинг якунлари бўйича ғолибларни аниқлашда иштирок этиш, ишлаб чиқариш самарадорлиги, маҳсулот сифати ва рақобатдошлиги, энергия ва ресурс тежамкорлиги бўйича замонавий талабларга, экологик стандартларга жавоб берадиган илғор технология ҳамда ускуналар бўйича жаҳон бозоридаги вазиятнинг чуқур таҳлилидан, таклиф этилган нархларнинг дунё бозоридаги ўртача баҳо ва юзага келган бозор конъюнктурасига мос келиши, шунингдек, тайёр ҳолда топшириладиган лойиҳалар қиймати таклиф этиладиган технологияга қанчалик мувофиқ эканидан келиб чиққан ҳолда, тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тендер таклифларини баҳолашда қатнашиш, зарурат туғилганда, ўтказилган тендер (танлов) савдолари натижаларини рад этиш, тендер натижаларига кўра тузилган импорт шартномаларини бекор қилиш бўйича таклифлар киритади;

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида сотиб олинадиган ускуналар, техника ва технологиялар, бутловчи буюмларнинг нарх кўрсаткичлари, шунингдек, тайёр ҳолда топшириладиган лойиҳаларнинг қиймат кўрсаткичларига доир импорт шартномаларини тизимли асосда пухта экспертизадан ўтказишни таъминлайди;

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни ишлаб чиқишни, давлат ва жамият бошқаруви тизимини ривожлантириш, давлат хизматлари сифатини оширишга қаратилган илмий тадқиқотларни ўтказишни ташкил этади;

долзарб муаммоларни энг аввало, жойлардаги муаммоларни ҳал этишда давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан ўзаро ҳамкорлигининг инновацион ёндашувларини ишлаб чиқади;

жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

шаҳардаги инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни тарғиб қилиш ва улардан амалда фойдаланишнинг механизмларини шакллантириш, бозорнинг тез ўзгарувчан жаҳон конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда шаҳар иқтисодиётни жадал ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган илмий тадқиқотлар ўтказишни ташкил этади;

атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини пасайтириш имконини берувчи экологик тоза технологияларни қўллаган ҳолда унумдорликни оширишни назарда тутадиган “яшил иқтисодиёт” технологияларининг принципларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга кўмаклашади;

шаҳар инновацион салоҳиятининг, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари, технопарклар, шунингдек, логистика фаолияти самарадорлигининг ўсишига фаол кўмаклашади;

иқтисодиётнинг энергия ва ресурс сарфини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда иштирок этади;

инновацион тадқиқотлар, ғоялар, ишланмалар ва технологияларни рағбатлантиришнинг самарали тизимини яратиш, шунингдек, истиқболли фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда новаторлик ғояларини ишлаб чиқади;

кўргазма тадбирларини ташкил этиш, етакчи хорижий илмий-тадқиқот муассасалари билан ўзаро манфаатли яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали инновацион илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди;

юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича таълим,
илмий-тадқиқот ва бошқа муассасалар, илмий-экспериментал ихтисослаштирилган лабораториялар, юқори технологиялар марказлари, технопарклар ва бошқа инновацияга йўналтирилган тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш (илмий-тадқиқот ишлари қисмида), шунингдек, уларнинг моддий-техника ва илмий салоҳиятини мустаҳкамлашга кўмаклашади;

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва тижоратлаштириш бўйича замонавий илмий-технологик комплекслар,
бизнес-инкубаторлар, стартап-акселераторларни, шу жумладан етакчи жаҳон ишлаб чиқарувчиларини жалб қилган ҳолда ташкил этишга, шунингдек
IT-инфратузилмани ривожлантиришга кўмаклашади;

узоқ муддатли технологик ривожланиш эҳтиёжлари ва тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда замонавий юқори технологик ишлаб чиқаришни, шу жумладан янги авлод транспорт воситалари, робот техникалари ва юқори технологик маҳсулотларнинг бошқа турларини маҳаллийлаштириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш юзасидан ташаббус кўрсатади;

маҳаллий инновацион маҳсулотларни, шу жумладан расмийлаштирилган халқаро патент ва лицензиялар асосида жорий этиш, ички ва жаҳон бозорларига йўналтириш имконини берувчи самарали механизмларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритади;

хусусийлаштирилган корхоналар фаолиятининг молиявий-иқтисодий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини солиқ, иқтисодиёт ва статистика органлари билан биргаликда доимий асосда таҳлил қилиб бориш, шу асосда фаолият кўрсатмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни, бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган объектлар ҳамда ер участкаларини аниқлайди;

илгари хусусийлаштирилган корхоналар самарадорлигининг пастлиги ҳамда ишламаётганлиги сабаблари ва омилларини, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш қувватлари, бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларни аниқлайди;

янги иш жойларини яратиш, ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш ва модернизациялаш ҳамда рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олишда, коммуникацияларга уланишда ва тижорат банкларидан кредитлар ажратилишида уларга кўмаклашиш мақсадида аниқ хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантиришнинг “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни таъминлайди;

тегишли ҳудудда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, алоҳида ҳуқуқий ва иқтисодий режимга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;

эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг самарали фаолият юритишини ташкиллаштириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари дирекцияларини шакллантириш ҳамда улар фаолияти самарадорлигини таъминлайди;

инвестиция лойиҳаларини танлаш ва уларни амалга ошириш учун эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш бўйича таклиф киритади;

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг иштирокчиларига ер майдонлари тақдим этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш юзасидан мониторинг юритади;

давлат мулки бўлган ишламаётган корхоналар ва бўш ётган
мол-мулкларни эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг иштирокчиларига инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ҳолда «нол» харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида қарор қабул қилишда иштирок этади;

эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, эркин иқтисодий зоналарни ривожлантиришнинг бош режаларини, шунингдек, кичик саноат зоналарини ривожлантириш режаларини кўриб чиқиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида муҳандислик-коммуникация ҳамда транспорт инфратузилмасини қуриш бўйича лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилиши устидан мониторинг юритади;

инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши, шунингдек инвестициялаш тўғрисида битимга киритилган мажбуриятларнинг, шу жумладан, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари иштирокчилари корхоналарининг бизнес-режалари параметрлари бажарилиши устидан мониторинг олиб боради;

эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг иштирокчилари - тадбиркорлик субъектларига инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда ва корхоналарнинг фаолият юритишида юзага келадиган масалалар комплексини ҳал этишда ёрдам кўрсатади;

эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, улар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тақдим этади;

Қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:

шаҳар Инвестиция бўлими;

Чет эл инвесторлари иштирокидаги қўшма корхоналар;

Кичик саноат зонаси дирекцияси;

шунингдек фаолият доирасига кирувчи барча корхона ташкилот ҳамда хўжалик бирлашмалари.

 шаҳар Маданият бўлими;

 шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бўлими;

 шаҳардаги туризм соҳаси субъектлари (меҳмонхоналар, туроператорлар, турагентлар, ҳамроҳ-таржимонлар, умумий овқатланиш шаҳобчалари в.б.);

 Давлат музей қўриқхонаси таркибидаги тарихий-меъморий обидалар;

 “Тасвирий ойина” ва бошқа ижодий уюшмалар;

 туризм инфратузилмасини шакллантиришда ва туристларга хизмат кўрсатишда иштирок этувчи ташкилотлар.

2015-2019 © Maked by: SAKTRM