Шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бош мутахассисининг вазифалар тақсимоти

 

Шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бош мутахассисининг вазифалар тақсимоти:

Ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ишларини ташкил қилади. Ҳокимликка киритилган таклифларнинг ҳамда комплекс юритиши соҳасига кирувчи масалалар бўйича халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлайди, уларни эксперт жиҳатдан ишлаб чиқилишини, қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади.

Ҳудудий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, олий таълим, маданият, спорт, соғлиқни сақлаш маданий-маърифий муассасаларнинг ва бошқа ташкилотларнинг давлат ёшлар сиёсатини амалга ошириш ҳамда баркамол авлодни шакллантириш учун зарур шарт-шароитларни таъминлашдаги фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлайди.

аҳоли, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, “оммавий маданият”нинг кўринишларига қарши маънавий профилактика ишларини тизимли ташкил этиш;

ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича уларнинг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли
чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқиш, турли тўгаракларга, шу жумладан, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига қамраб олиш ишларини тизимли ташкил этиш;

ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва жамиятда юксак маънавиятини қарор топтириш борасидаги ишларни мувофиқлаштириб бориш;

ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар тарбияси масаласида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

уюшмаган ёшларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи давлат органлари, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилашда иштирок этиш;

уюшмаган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун уларнинг эҳтиёжини аниқлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш, касбга ўргатиш, ишга жойлаштириш, жумладан, кичик ва ўрта бизнес ва оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

ёш мутахассисларни ишга жойлаштиришнинг тизимли мониторингини ташкил этиш, меҳнат бозорида уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш,
ёш кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш;

ёшлар тадбиркорлиги ҳамда ёш фермерлар фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишда кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар бериш, жой ажратиш, моддий ва техник воситалар билан таъминланишига доир дастурларни ишлаб чиқиш;

ҳар томонлама камол топган, қатъий эътиқодга ва қарашларга эга бўлган, мустақил фикрлайдиган ёшларни тарбиялашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек ёшларни турли мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш бўйича тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқади.

узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш жараёнини ташкил этиш, таълим жараёнига халқаро нормалар ва талабларга жавоб берадиган илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, таълим стандартларини жорий этиш ишларини амалга ошириш, таълим муассасаларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларни замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш ҳамда шу асосда таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнларини янада чуқурлаштириш, унинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ва шаҳар ҳокими қарорлари бажарилишини ташкил этади.

Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш борасида тизимли ишларни амалга ошириш;

оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини ошириш, ҳар бир инсон ва бутун оила даражасида энг кўп учрайдиган касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнини ташкил этиш, оилаларни патронаж тизими билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини, шу жумладан соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар
ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

аҳолига ташхис қўйишнинг замонавий усулларини жорий этиш ва юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўламини янада кенгайтириш. Жаҳон стандартлари даражасидаги энг самарали, мураккаб ва юқори технологияли усулларга бўлган аҳоли эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган тадбирлар ижросини таъминлаш;

аҳолининг турмуш маданиятини, ҳаёт сифатини оширишга қаратилган таълим, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, бандлик, маиший хизматлар кўрсатиш, маданият, санъат ва спорт соҳалари муассасаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни тайёрлайди;

демократик ўзгартиришларни чуқурлаштириш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг роли ва аҳамиятини кучайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;

Болалар ва ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш, жисмоний соғлом ёш авлодни шакллантириш, спорт иншоотларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ва улардан самарали фойдаланиш, уларни жаҳон стандартларига жавоб берадиган жиҳозлар ва ускуналар билан таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўради.

Маданият ва санъатни ривожлантириш, миллий маданий ва маънавий меросни эҳтиётлаб асраш ва кўпайтириш, аҳолининг маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, ёшларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш, шунингдек  маданият, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишни мувофиқлаштириш ва таклифлар ишлаб чиқиш ишларини ташкил этади.

Маданият ва спорт соҳасидаги ишларнинг аҳволини тизимли ва комплекс ўрганишни, таҳлил қилишни ташкил этади.

спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортни оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, барча ҳудудлар, айниқса энг чекка қишлоқларида халқаро талабларга жавоб берадиган моддий-техник базага эга замонавий спорт иншоотларини барпо этиш;

аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик
ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат
ва қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш ишларида иштирок этади;

ҳудудда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, тадбирларнинг мақсадли, режали, тартибли ташкил этиш ва тарбиявий самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;

Маданият, спорт, соғлиқни сақлаш, олий таълим, санитария эпидемиология масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг, вилоят ва шаҳар ҳокими қарорлари бажарилишини ташкил этади.

Қуйидаги комиссия ва Кенгашлар ишига раҳбарлик қилади:

шаҳарда Оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш комиссияси;

Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастурини амалга оширишни ташкил этиш ва назорат қилиш шаҳар комиссияси;

шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияси;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

Қуйидаги комиссия ва Кенгашлар иш фаолиятини ташкил этади:

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг шаҳар кузатув Кенгаши ;

шаҳар Маънавият ва маърифат Кенгаши;

шаҳарда эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссияси;

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия бериш бўйича шаҳар комиссияси;

Таносил касалликларига қарши курашиш шаҳар идоралараро комиссияси;

ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича шаҳар комиссияси;

Қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалаларини кўриб чиқилишини таъминлайди:

шаҳардаги барча олий ўқув юртлари;

шаҳар тиббиёт бирлашмаси;

шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази;

шаҳар маданият бўлими;

шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими;

оммавий ахборот воситалари (газета, радио, телевидение);

Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими;

шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияси;

Давлат тест марказининг вилоятдаги доимий вакили;

СамДУ ҳузуридаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази;

2015-2019 © Maked by: SAKTRM