Шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари бош мутахассисининг вазифалар тақсимоти

 

Шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари бош мутахассисининг вазифалар тақсимоти:

Комплекс фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилиш бўйича йўналишларни ва вазифаларни белгилайди.

Шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари комплекси ва унинг самарали фаолият кўрсатишига доир масалалар билан шуғулланади.

Комплексга юклатилган вазифалар бўйича шахсан жавоб беради. Комплекс фаолияти билан боғлиқ иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, қурилиш субъектлари ўртасида бозор муносабатларини жорий этиш, қурилиш материаллари бозорини шакллантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Комплексда иш юритиш, ишлар номенклатурасини ташкил этиш, юқори ташкилотлардан йўналтирилган ҳужжатларни, шаҳар ҳокимининг тегишли соҳалар бўйича қабул қилган қарор ва фармойишларини, шаҳар ҳокимининг ўринбосари ва бевосита комплексга юборилган ариза ва шикоятларни ўрганиб чиқиш, умумлаштириш ҳамда назоратдан чиқаришни ташкил этади.

Саноат ишлаб чиқариш соҳасида ислоҳотларини чуқурлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади, ишламаётган саноат корхоналари фаолиятини тиклаш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлайди.

Шаҳарда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил қилиш, халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, истеъмол бозорини сифатли маҳсулотлар билан тўлдиришга ҳамда маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурларини корхона ва ташкилотларда қўлланилишини амалга оширади.

Тасарруфидаги идораларда ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирларни тузади. Инвестиция дастурларига мувофиқ равишда қурилишлар манзилли рўйхатини шакллантириш, барпо этилаётган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши юзасидан назоратни амалга оширади.

Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ислоҳотларнинг чуқурлаштирилиши юзасидан назоратни амалга оширади, коммунал хизматлар рақобат бозорини шакллантирилишига имконият яратади. Муҳандислик таъминоти хизматлари доимий ишлаб туришини ташкил этади.

Транспорт ва алоқа соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш
чора-тадбирларини амалга оширади, транспорт ва коммуникация комплексларида инфратузилмани шакллантиради.

Йўллар инфратузилмаси, транспорт иншоотларини ривожлантириш ва аҳолини ичимлик суви ҳамда табиий газ билан таъминлаш, шунингдек аҳоли пунктларини ободонлаштиришни таъминлаш бўйича дастурни бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан шаҳар ҳокимининг ўринбосарига таклиф киритади.

Ресурсларни тежовчи технологиялар ва механизмлар жорий этилишини, ёқилғи-энергетика ресурсларни тежалишини таъминловчи дастурларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг ва шаҳар ҳокимлиги аппарат йиғилишларида ҳамда шаҳар ҳокими чақирадиган йиғилишларнинг соҳага тегишли маълумотларини тайёрлайди ва ўтказилишини таъминлайди.

Комплекс ходимларини ички тартиб ва меҳнат интизомига риоя қилишларини таъминлайди, шунингдек, ҳокимликнинг капитал қурилиш, индустрия, инвестиция, коммуникация, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш тизими мутахассислари ҳамда ходимлари фаолиятини назорат қилади ва мувофиқлаштиради.

Шаҳар ҳокимлиги гуруҳи ва шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари бош мутахассислари билан соҳага тегишли масалаларда алоқа ўрнатилишини таъминлайди.

Раҳбарлар томонидан ижро учун топширилган мурожаатларини Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

Ички тартиб ва меҳнат интизомига риоя қилади.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Тасарруфидаги комплекс мутахассислари ва тегишли ташкилотларда ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 140-сон қарорлари талаблари асосида иш ташкил этилиши ва ижро интизомини мустаҳкамлайди.

Ўз йўналишига тааллуқли муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳоким ўринбосарига тақдим этиб боради.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

Қуйидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради:

шаҳар уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш бўлими;

шаҳар Инвестиция бўлими;

шаҳар ҳокимлиги қошидаги “Бинолардан фойдаланиш, уй-жой ва якка тартибда уй-жой қурилиш масалаларини мувофиқлаштириш департаменти” давлат корхонаси;

“Мароқанд обод” Давлат унитар корхонаси;

шаҳар “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси;

шаҳар ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармаси;

шаҳар ҳокимлиги қошидаги муқаддам судланганларни ижтимоий муҳитга мослаштириш маркази;

«УзИ Самарқанд» шуъба корхонаси Самарқанд филиали;

«Самарқандтранс» марказининг шаҳарда йўловчи ташишни ташкил қилувчи ва мувофиқлаштирувчи шаҳар бўлими;

шаҳар ҳокими ҳузуридаги фавқулодда ҳолатлар комиссияси;

“Туманлараро 1-сонли газ таъминоти участкаси”

шаҳар электр тармоқлари корхонаси;

«Сувоқова» ишлаб чиқариш корхонаси Самарқанд шаҳар филиали;

шаҳар кўчмас мулк ва ер тузиш кадастр хизмати ДК;

«Самарқанднур» корхонаси;

шаҳардаги барча хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари;

2015-2019 © Maked by: SAKTRM