Шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари бош мутахассисининг вазифалар тақсимоти

 

Шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари бош мутахассисининг вазифалар тақсимоти:

Ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари ишларини ташкил қилади. Ҳокимликка киритилган таклифларнинг ҳамда комплекс соҳасига кирувчи масалалар бўйича халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан ишлаб чиқилишини, қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади.

Комплексга юклатилган барча вазифаларнинг бажарилиши бўйича жавоб беради, комплексга тааллуқли ташкилотларда ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича шаҳар ҳокимлиги номидан иш кўради, тармоқдаги ташкилот ва муассасаларнинг ислоҳотларни амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради.

Комплекс ишини яхшилаш ва комплекс ходимларининг иш малакасини оширишга оид чора-тадбирларни амалга оширади.

Комплекс масъул ходимларининг ички иш тартиби ва меҳнат интизомига риоя қилишини таъминлайди.

Комплекснинг иш режаларини тузади, уларнинг бажарилишини таъминлайди ҳамда назорат қилади, иқтисодиётда давлат сиёсатини амалга ошириш масалалари билан шуғулланади.

Комплекснинг ижро интизомини мустаҳкамлаш билан шахсан шуғулланади. Аҳволни танқидий таҳлил қилиб боради ва натижаси бўйича тегишли чоралар кўриш тўғрисида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосарига таклифлар киритади. Тизимдаги кадрларни малака ва тажрибасини ошириш, ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади.

Комплексдаги ташкилотларга белгиланган тартибда зарур кўрсатма, топшириқ ва тавсиялар беради. Ишни ташкил этиш учун ҳисоботни ва комплекс ваколатига кирувчи масалалар бўйича бошқа ахборотларни қонунда белгиланган тартибда талаб қилиб олади.

Шаҳар ҳокимлиги Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари мажмуасига кирувчи соҳалар фаолиятига умумий раҳбарлик қилади. Шаҳар ҳокимининг тегишли қарор ва фармойишларининг бажарилишини ташкил қилади ва назоратга олади. Комплекс ишини режалаштиради, комплекс ваколатларига кирувчи масалаларни ҳал қилиш бўйича йўналишларни ва вазифаларни белгилайди, тақсимлайди ва бажарилишини назорат қилади.

Иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаш мақсадида иқтисодиётда таркибий ўзгартиришларни амалга оширишга, амалга оширилаётган бозор ислоҳотларини чуқурлаштиришга, бандликни, аҳоли даромадлари ўсишини ва ҳаёти даражаси ошишини таъминлашга қаратилган тадбирлар билан шуғулланади.

Шаҳардаги корхона ва ташкилотларнинг, биринчи навбатда, экспорт тузилмасида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар улушини янада кўпайтириш ҳисобига экспорт салоҳиятини ошириш бўйича шаҳар миқёсидаги дастурларни амалга оширишга доир фаолиятини мувофиқлаштиради.

Маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишнинг кўпайтирилишини рағбатлантириш ва маҳсулотларнинг таркибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Шаҳар миқёсида қабул қилинган дастурларни амалга оширилишини, янги ишлаб чиқаришларни қуриш ва ўз вақтида ишга тушириш ҳамда ишлаётган ишлаб чиқаришларни модернизациялашни таъминлаш ишларини фаол бажаради.

Маҳаллий бюджет параметрларида назарда тутилган бюджетнинг мувозанатлилигини, солиқлар ва бошқа мажбурий тушумларнинг ўз вақтида тушишини, харажатларнинг молиялаштирилишини ҳамда тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга оширилиши юзасидан шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосарига тегишли таклифлар киритиб боради.

Тармоқлар даражасида иқтисодий ислоҳотлар, иқтисодий ривожланиш дастурлари, қабул қилинган қонунлар, вилоят ва шаҳар ҳокимининг қарорлари бажарилишини назорат қилади.

Ишлаб чиқариш кучларини мақбул жойлаштириш ва янги иш ўринлари ташкил этиш ҳисобига банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшларни ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириб, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини оширишни таъминлайди.

Шаҳардаги бошқарув идоралари тизимида ахборот-коммуникация технологияларининг кенг жорий этилишини рағбатлантириш ва ташкил қилиш, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш асосида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш бўйича шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосарига таклифларни ишлаб чиқиб тақдим этади.

Қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, уларнинг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, хусусий мулкнинг манфаатларини, тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари ва кафолатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга оширади.

Истеъмол товарлари, аҳолини истеъмол товарлари ва пулли хизматлар билан таъминлаш бўйича маркетинг тадқиқотлари юзасидан бозорлар, ярмарка ва кўргазмалар фаолиятини мувофиқлаштиради.

Чакана ва улгуржи савдони, пулли хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, савдони ташкил этиш ва хизматлар кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини кенг жорий этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, шунингдек савдо ва хизматлар кўрсатишнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга оширади.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессиялари, шаҳар ҳокимлиги мажлислари, фаоллар йиғилишлари ва шаҳар ҳокими ўтказадиган тизимга оид мажлислар учун таклифлар тайёрлайди, уларни ўтказишга яқиндан амалий ёрдам кўрсатади;

Шаҳар ҳокимлиги бўлим, бошқарма, ташкилотларда, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича тўпланган илғор тажрибаларни ўрганиб, умумлаштириб, таҳлил қилади ва уларни оммалаштириш бўйича шаҳар ҳокимининг ўринбосарига таклифлар киритади.

Раҳбарият томонидан комплексга ижро учун топширилган мурожаатларини Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

Ички тартиб ва меҳнат интизомига риоя қилади.

Тегишли комиссияларнинг ишини ташкил этади ва қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилади.

Қуйидаги комиссия ва Кенгашлар ишига раҳбарлик қилади:

Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш шаҳар комиссияси;

Жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги махсус комиссияси;

Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилиш бўйича шаҳар чақирув комиссияси;

Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи Кенгаш;

Ўта муҳим ва тоифаланган объектлар муҳофазасини назорат қилиш комиссияси;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

Қуйидаги комиссия ва Кенгашлар иш фаолиятини ташкил этади:

Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш бўйича доимий фаолият юритадиган ҳудудий комиссия;

шаҳардаги бюджет ташкилотларини юқори малакали кадрлар ва мутахассислар билан таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли турмуш даражасини ошириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича комиссия.

Ўз ваколати доирасида қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди ва фаолиятини мувофиқлаштиради:

шаҳар ҳокимлиги молия бўлими;

шаҳар Давлат солиқ инспекцияси;

шаҳар Статистика бўлими;

шаҳар Ғазначилик бўлими;

шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими;

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси шаҳар бўлими;

шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази;

 “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти шаҳар бўлими;

“Ўзбектелеком” компанияси шаҳар филиали;

шаҳардаги улгуржи савдо билан шуғулланувчи корхоналар;

шаҳар Архив иши бўлими;

шаҳардаги барча автомобиль савдоси билан шуғулланувчи корхоналар;

шаҳардаги улгуржи шароб савдо билан шуғулланувчи корхоналар;

Суғурта ташкилотлари;

шаҳардаги бозорлар ва савдо комплекслари.

2015-2019 © Maked by: SAKTRM