Шаҳар ҳокимлиги Девонхонаси мудирининг вазифалар тақсимоти:

 

Шаҳар ҳокимлиги Девонхонаси мудирининг вазифалар тақсимоти:

Девонхона фаолиятини ташкил этади ва раҳбарлик қилади. Тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ иш юритиш ва архив ишларини ташкил этишни таъминлайди, тушадиган хат-хабарларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш, тақсимлаш ва мансублигига кўра юборишни, чиқувчи хат-хабарларни қабул қилиш ва жўнатишни ташкил қилади.

Ҳокимликда иш юритиш, ҳужжатларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва тақсимлашни ташкил этади. Шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон ҳамда 1999 йил
29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сон қарорлари, шунингдек, шаҳар ҳокимлигида иш юритиш тартиби асосида иш юритиш қўлланмаси, тавсия ва йўриқномалари асосида иш юритишни таъминлайди.

Шаҳар ҳокими аппарати архивининг иш фаолиятини назорат қилиб боради. Комплекслар томонидан ҳужжатлар номенклатурасига амал қилинишини ўрганиб боради ва амалий ёрдам беради.

Шаҳар ҳокимлиги комплекслари билан иш юритиш юзасидан муносабат юритади. Шаҳардаги бўлим ва бошқармаларда иш юритиш аҳволини ўрганади ва амалий ёрдам кўрсатади.

Девонхона мудири шаҳар ҳокимининг тезкор топшириқлари ижросини ташкил этади, иш хонасида жиҳозларнинг сақланишини таъминлайди.

Шаҳар ҳокимининг қарор ва фармойишлари лойиҳалари тайёрланишини пухта таҳлил қилинганлиги ҳамда тегишли масъуллар томонидан виза қўйилганлигини кўриб чиқиб, шаҳар ҳокимига киритилишини таъминлайди, ҳоким имзосидан кейин расмийлаштиради ва қарор, фармойишни тайёрлаган бўлинма масъул ходими томонидан жўнатиш варақасида кўрсатилган нусха сонига кўра нусха олишга рухсат беради ҳамда ижрочиларга етказилишини ташкил этади.

Шифр алоқадан олинган махфий ҳукумат телеграммаларини расмийлаштиради ва ижроси бўйича назорат олиб боради.

Лавозимлар номенклатурасига асосан шаҳар ҳокимлиги масъул ходимларига махфий ҳужжатлар билан ишлашга рухсатнома олиш учун ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштиради.

Йўриқномага асосан махфий ҳужжатлар иш юритишини мустақил олиб боради ва хизмат доирасида фойдаланиш учун ҳамда хукумат телеграммаларини расмийлаштириш, ижросини таъминлаш, ижрочиларга тўғри ва белгиланган тартиб асосида етказиш ҳамда сақланиши учун шахсан жавоб беради.

Махфийлик режимини ва давлат сирлари ҳисобланадиган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ҳимоя қилишни таъминлайди.

Ҳокимнинг қарор ва фармойишлари ҳамда ҳокимлик девонига келган ҳужжатларни муқовалашга тайёрлайди, тўлиқлигига қараб муқовалаштиришни ташкил этади ва назорат олиб боради.

Девонхона масъул ходимлари иш фаолиятини вазифалар тақсимоти бўйича мувофиқлаштиради ва фаолиятини таҳлил этиб боради, тегишли таклиф ва хулосаларини раҳбариятга билдиради.

Шаҳар ҳокимининг қарор, фармойишлари, ҳокимликнинг чиқиш ҳужжатлари ва йиғилиш баённомаларини ижрочи томонидан берилган жўнатиш варақаси асосида нусха кўпайтириб олишга ҳамда архив ҳужжатларини олиш ва фойдаланишни тегишли соҳа бўйича ҳоким ўринбосарининг ёзма рухсати асосида ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этишни фақат шаҳар ҳокимининг аниқ кўрсатмасига кўра амалга оширади.

Ҳокимлик аппаратига ишга қабул қилинган ходимларни ҳокимлик тузилмаси, иш юритиш йўриқномаси ва ижрони назорат қилиш ва текшириш бўйича асосий қоидалар, ички меҳнат тартиби қоидалари ва ҳокимлик фаолиятини тартибга солувчи бошқа меъёрий ҳужжатлар билан таништиради.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш, расмийлаштириш, кўпайтиришни ва шу жумладан электрон почта орқали жўнатишни таъминлайди.

Шаҳар ҳокими ва ҳоким ўринбосарлари раислигида бўлиб ўтган йиғилишлар баённомаларини рўйхатдан ўтказади ва уларнинг сақланишини таъминлайди.

Юқори органлардан келган ҳужжатларни муҳимлиги аниқ муддатлари кўрсатилган ҳужжатлар ҳамда шаҳар ҳокимининг топшириқ кўрсатмаларига қараб ҳужжатларни назоратга олади ва йўриқномада кўрсатилган тартибда
“Н” белгисини қўяди.

Девонхонада шаҳардаги бўлим ва бошқармалар ходимларига ташкилотларида девонхона ходимларига (мудирларига) амалий ёрдам ва семинарлар ташкил этади.

2015-2019 © Maked by: SAKTRM