Шаҳар ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарининг вазифалар тақсимоти

 

Шаҳар ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарининг вазифалар тақсимоти:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, вилоят ва шаҳар ҳокимлиги раҳбар кадрлар лавозимлари рўйхатига олинган раҳбарларни танлаш, тайинлаш, жой-жойига қўйиш ва уларга амалдаги ҳамда истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш бўйича гуруҳнинг фаолиятига раҳбарлик қилади.

Кадрлар захирасининг сифати учун шахсан жавоб беради.

Ташкилий-назорат гуруҳи бошқарув аппарати раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни ҳокимнинг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритади.

Тасдиқланган лавозимлар номенклатурасига мувофиқ кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, мутахассисларни тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш чора-тадбирлари комплексини амалга оширади, кўриб чиқилаётган номзодларни ҳар томонлама ўрганишни ва улар бўйича ишончли материаллар тайёрланишини ташкиллаштиради.

Келгусида ҳудудий бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлик лавозимларига кўтариш учун бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш ишларини ташкил этади.

Ҳудудий бошқарув органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари фаолиятининг тизимли мониторингини олиб боради.

Бошқарув кадрларини ҳисобга олиш, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантириш ва юритиш ишларини ташкил қилади.

Захирага киритилган бошқарув кадрларининг касбий билимларини доимий такомиллаштириш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнини ташкил қилади.

Ҳокимнинг ўринбосарлари билан биргаликда мутасаддилик қиладиган ҳокимлик аппарати кадрларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди.

Захирага олинган кадрларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимга тайёрлаб боришни ташкил этади. Кадрларни тайёрлаб боришнинг схемалари тузилишини таъминлайди ва унинг ижросини назоратга олади.

Шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан шаҳардаги бошқарув органлари ишини ташкиллаштириш, уларнинг иш фаолиятини яхшилаш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.

Гуруҳга келган ҳужжатларнинг ижросини таъминлайди.

Гуруҳнинг барча мутахассисларига топшириқларни беради ва уларнинг бажарилишини назорат қилади.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг ҳамда шаҳар ҳокимлигининг иш режаси лойиҳаларини тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатади.

Шаҳар ҳокимлиги раҳбариятига ташкилий ишлар ва кадрлар масалалари бўйича гуруҳнинг фаолияти ҳамда шаҳардаги бўлим ва бошқармаларда олиб борилаётган ташкилий ва кадрлар ишлари тўғрисида ахборот беради ва таклифлар киритади.

Ўз ваколати доирасида кадрларни танлаш, тавсия этиш ва алмаштириш масалаларини кўриб чиқади ва шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти билан келишилган ҳолда амалга оширади.

Шаҳар ҳокимига гуруҳ ходимларини, маҳаллий бошқарув органлари раҳбарларини рағбатлантириш ёки ишдан четлаш тўғрисида таклифлар киритади.

Вилоят ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари ва шаҳар ҳокими раҳбарлигида иш олиб боради.

Давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини ташкил этади.

Шаҳар ҳокимлиги, шаҳардаги бўлим, бошқарма, ташкилот ва корхоналарда ижро назоратини кучайтириш, иш юритиш ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва шаҳар ҳокимининг ҳужжатлари ижросини таъминлаш бўйича назоратини олиб боради.

2015-2019 © Maked by: SAKTRM