Йил дастури

       

САНОАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРИ

 

2018 йилда саноат соҳасини ривожлантириш бўйича барча йўналишларда қиймати 403,5 млрд. сўмлик жами 56 та инвестицион лойиҳалар амалга оширилиб, уларнинг негизида 1,7 мингта янги иш ўринлари яратилди.

Бунинг натижасида йиллик 372,5 млрд. сўмлик ишлаб чиқариш қуввати барпо этилган бўлса, шундан 6,4 млн. долларлик маҳсулотларни экспортга чиқариш имконияти ҳамда бюджетга 62,5 млрд. сўмлик қўшимча тушум манбаси яратилди.

 

Йўналиши

2018 йилда амалга оширилган саноат лойиҳалари:

Экспорт ҳажми  (млн. долл)

Бюджетга тушум (млрд.сўм)

Лойиҳа сони

Лойиҳа қиймати (млрд.сўм)

ш.ж. молиявий манбаси:

Иш ўрни

ўз маблағи

банк кредити

чет-эл инвест. (млн.долл)

Жами:

56

403,5

153,7

158,3

7,3

1700

6,4

62,5

   шундан,

 

 

 

 

 

 

 

 

Йирик лойиҳалар Дастури (ВМ 488-Қ)

32

225,8

87,5

109,6

-

1227

2,64

30,4

Ҳудудий лойиҳалар Дастури (ВҲ 47-Қ)

9

70,8

36,6

34,2

-

191

0,7

10,1

Чет-эл инвестициясини жалб қилиш дастури

9

88,0

29,6

-

7,3

256

2,5

20,0

МАР кредити иштирокидаги лойиҳалар

6

18,9

4,4

14,5

-

26

0,6

2,0

 

Жумладан, озиқ-овқат саноатида 15 та лойиҳа (қиймати 96,8 млрд. сўмлик), текстиль ва тўқимачилик саноатида 7 та (140,4 млрд. сўмлик), чарм-пойабзал
2 та лойиҳа
(6,7 млрд. сўмлик), қурилиш материаллари шлаб чиқариш соҳасида 16 та (51,3 млрд. сўмлик), фармацевтика соҳасида 1 та (24 млрд. сўмик) лойиҳалар амалга оширилди.

 

Мисол учун, “Афросиёб Темир Бинокор” МЧЖ негизида қиймати 20,9 млрд. сўмни ташкил этадиган йиллик қуввати 4,0 млн. дона мевали шарбат консерваси ишлаб чиқариш лойиҳаси, “Асл Нафис” МЧЖ негизида қиймати 4,0 млрд. сўмни ташкил этадиган йиллик қуввати 1,7 минг дона керамик сантехника жиҳозлари (унитаз, раковина) ишлаб чиқариш лойиҳаси, “Самарқанд Энгланд Эко медикал” қўшма корхонаси негизида қиймати 24,0 млрд. сўмни ташкил этадиган йиллик қуввати 145,0 млн. дона ампула, капсула ва таблетка кўринишида дори воситалари ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси, “Самарқанд Голден Эйпл Гроуп” МЧЖ таркибидаги қўшма корхоналар негизида қиймати 57,6 млрд. сўм (шундан, 5,1 млн. АҚШ доллари чэт-эл инвестицияси)ни ташкил этадиган йиллик қуввати 1,8 минг тонна импорт ўрнини босувчи кондитерлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилди.

 

2015-2019 © Maked by: SAKTRM