Манзилли дастурлар

 

        2019-2020 ЙИЛЛАР ДАСТУРИ

Самарқанд шаҳри табиий минерал хом-ашёси ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан келгусида самарали фойдаланиш мақсадида,
2019-2020 йилларда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига инвестицияларни жалб қилиш бўйича Республика Ишчи гуруҳи бошчилигида
(Инвестициялар Қўмитаси раиси 1-ўринбосари С.Х.Бекенов ва мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан биргаликда) манзилли дастур ишлаб чиқилди.

Мазкур дастурга мувофиқ 2019-2020 йилларда қиймати 2 трлн. 526 млрд. 602 млн. сўмлик жами 107 та лойиҳаларни амалга ошириш ва уларнинг негизида 4316 та янги иш ўринларини яратиш белгиланди.

Ушбу лойиҳаларга 909,7 млрд. сўмлик лойиҳа ташаббускорининг ўз маблағларини, 566,7 млрд. сўмлик банк кредитларини (шундан, 15,9 млн. доллари валюта кредити) ва  110,6 млн. долларлик хорижий инвестицияларни йўналтириш режалаштирилди.

Жумладан:

саноатни ривожлантириш йўналишида умумий қиймати 1 трлн. 240,7 млрд. сўмлик (шундан, 406,3 млрд. сўми ўз маблағи, 319,5 млрд. сўми банк кредити ва 47,1 млн. доллари чет-эл инвестицияси ҳисобига) жами 57 та лойиҳани амалга ошириш ҳамда 2678 та янги иш ўринлари яратиш;

хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида қиймати 1 трлн. 260,3 млрд. сўмлик (шундан, 486,1 млрд. сўми ўз маблағи, 247,2 млрд. сўми банк кредити ва 63,5 млн. доллари чет-эл инвестицияси ҳисобига) жами 48 та лойиҳани амалга ошириш ҳамда 1536 та янги иш ўринлари яратиш;

қишлоқ хўжалиги соҳаси йўналишида қиймати 25,6 млрд. сўмлик (шундан, 25,6 млрд. сўми ўз маблағи ҳисобига) жами 2 та лойиҳани амалга ошириш ҳамда 105 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган.

                Мисол учун,

Мароканд кабел инвест” МЧЖ (собиқ “Сино" АЖ бинолари) негизида қиймати 166,0 млрд. сўмлик (шундан, 5,5 млн. доллари чет-эл инвестицияси ҳисобига) йиллик қуввати 540 минг дона музлаткич, кондиционер, кузатув камералари, LED ёритиш лампалари ва кичик маиший техникалар ишлаб чиқариш лойиҳаси (800 та янги иш ўрни)“Samarkand Prime Development Group” ҚК негизида қиймати 228,3 млрд. сўмлик (шундан, 5,0 млн. доллари чет-эл инвестицияси ҳисобига) мехмонхона, савдо мажмуаси, МТМ, хусусий тиббиёт муассасаси ва замонавий уй-жойлар комплекси қуриш лойиҳаси (220 та янги иш ўрни).

 

2015-2019 © Maked by: SAKTRM