Инвестицион салоҳият

 

Инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ва туризмни ривожлантириш бўйича 2018 йилда Самарқанд шаҳрида амалга оширилган ишлар тўғрисида

ҲИСОБОТ

 

Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги элчихона ва ваколатхоналарини жалб этган ҳолда, 2018 йилдан бошлаб ҳудудга ҳар ойда камида 1,0 млн. АҚШ доллари миқдорида чет-эл инвестицияларини киритиш белгиланган.

Мазкур топшриқ ижроси юзасидан ўтган 2018 йилда 32 та қўшма ва хорижий корхоналарга қиймати 25,9 млн. долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритилди ҳамда мазкур лойиҳаларнинг 9 таси бугунги кунда фойдаланишга топширилиб, уларнинг негизида 256 та янги иш ўрни яратилди (Давлатлар кесимида йириклари: Хитой билан 12 та лойиҳа (6,4 млн. долл), Ж.Корея 2 та (6,3 млн. долл), Туркия 8 та (2,4 млн. долл), Россия 3 та (4,2 млн. долл), Швейцария 1 та (6,2 млн. долл)).

                                                                                                                                                                                                                            (минг АҚШ долл экв.)

Ҳудуд (сектор)

кесимида

2018 йил учун

Ижроси

2019 йилда кутилади

2018 йилга нисб.
ўсиши

Режа

Амалда

(+/-)

%да

Жами:

12 000,0

25 917,0

+13 917,0

216,0%

109 746,0

423,0%

1-сектор

3 000,0

8 206,0

+5 206,0

273,5%

48 640,0

592,7%

2-сектор

3 000,0

7 196,0

+4 196,0

239,9%

17 306,0

240,5%

3-сектор

3 000,0

5 738,0

+2 738,0

191,3%

13 800,0

240,5%

4-сектор

3 000,0

4 777,0

+1 777,0

159,2%

30 000,0

628,0%

 

Мисол учун, шаҳар ҳокимининг 2018 йил 7-12 апрел кунлари Хитой давлатининг Сиань шаҳрига ташрифи давомида King of Sales Co. LTD компанияси билан эришилган келишувга мувофиқ “Азия металл проф” МЧЖ корхонаси негизида йиллик қуввати 60 минг тонна руҳланган метал (оцинковка), 1 млн. кв.метр сендвич панел, 60 минг тонна метал қувурлар,
60 минг тонна полимерли руҳланган метал ва 5 минг тонна енгил конструкцияли профиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда ушбу лойиҳага Хитой компанияси томонидан киритилиши режалаштирилган жами 18,6 млн. долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардан дастлабки 1,9 млн. доллари киритилиб, ишлаб чиқариш биноларини қуриш ишлари 90 фоизга бажарилди (Ишга тушриш муддати 2019 йил 3-чорак).

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3607-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июлдаги “Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги 556-сонли қарорларига асосан Самарқанд шаҳрида 3 та кичик саноат зоналарини ташкил этиш белгиланган бўлиб, ажратилган умумий ер майдони 4,2 гектарни, шундан мавжуд бино ва иншоотлар 4,1 минг кв.метрни ташкил этади.

Мазкур КСЗларга тадбиркорлик субъектлари томонидан қиймати 32 млн. долларлик (шундан, 6,5 млн. доллар банк кредити, 16,5 млн. долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар) жами 10 та лойиҳани амалга ошириш белгилаб олинди (609 та янги иш ўринли).

Жумладан,

I. Фарход қўрғонида жойлашган “Зарафшон магистрал ирригация тизимидаги бетон қоришмаси базаси”га қарашли 1,3 гектар ер майдонида қиймати 4,7 млн. долларлик (шундан, 1,3 млн доллар банк кредити, 2,0 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар)  3 та лойиҳа (125 та янги иш ўринли);

II. Самарқанд шаҳри Али Қушчи кўчасида жойлашган “Вакцина” илмий ишлаб чиқариш бирлашмасининг 1,8 гектар ер ва 4,1 минг кв.метр бино ва иншоотлар негизида қиймати 22,9 млн. долларлик (шундан, 3,2 млн. доллар банк кредити,12,8 млн. долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар) 4 та лойиҳа (304 та янги иш ўринли).

III. Фарход қўрғонида жойлашган “Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станцияси”га қарашли 1,15 гектар ер майдони негизида қиймати 4,4 млн. доллар (шундан, 2,0 млн доллар банк кредити, 1,7 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар) 3 та лойиҳани (150 та янги иш ўринли) амалга ошириш бўйича қурилиш-пудрат ишлари олиб борилмоқда.

ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Шаҳарда 4,5 минг нафар меҳмонларни қабул қилиш қувватига эга жами 116 та замонавий меҳмонхоналар (4 та “4” юлдузли (улуши 3,5%), 16 та “3” юлдузли (13,8%), 5 та “2” юлдузли (4,3%) ва 91 та “B&B” (78,4%)) ҳамда 127 та туристик хизмат кўрсатадиган операторлар фаолияти йўлга қўйилган.

2018 йилда жами 2,4 млн. нафар, шундан 2 млн. нафар маҳаллий (улуши 85,4%) ва 351 минг нафар хорижий (улуши 14,6%) сайёҳлар ташриф буюрди. Бунда, хорижий сайёҳларнинг шаҳримизда қолиши ўртача 2,6 кунни (2017 йилга нисб. 1,6 кунга кўп), туризм экспорти ҳажми 116,7 млн.  долларни ташкил этди (2017 йилга нисб. 2 мартага ёки 57,2 млн. долларга кўп).

Маълумот учун: Хорижий сайёҳларнинг 37,1% Европа давлатлари (Италия, Франция, Германия, Испания, Буюк Британия), 21,7% Жанубий-Шарқий Осиё (Ж.Корея, Япония, Хитой, Малайзия), 15,9% Ўрта Осиё давлатлари (Тожикистон, Афғонистон, Қирғизистон, Қозоғистон), 21,7% Россия ва МДҲ давлатларидан ташриф буюрди.

 

Кўрсаткич

2017 йилда

Бажр.,
%да

2018 йилда

Бажр.,
%да

2017 йилга нисб.:

2019 йил прогнози (минг киши)

режа
(минг киши)

амалда
(минг киши)

режа
(минг киши)

амалда
(минг киши)

Сайёҳлар сони
(минг киши)

ўсиш суръати

Жами:

1 150

1319,6

114,7%

1 850

2 400

129,7%

+1080,4

181,9%

3 502,2

шундан:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

маҳаллий сайёҳ

1 000

1140

114,0%

1 500

2 049

136,6%

+909

179,7%

3 000

хорижий сайёҳ

150,0

179,6

119,7%

350

351

100,3%

+171,4

195,4%

502,2

Туризм экспорти
(млн. долл)

х 

59,5

-

х 

116,7

- 

+57,2

196,1%

170,3 млн. долл

 

2018 йилда туризм инфратузилмасини ривожлантириш дастурига мувофиқ қиймати 20.0 млрд. сўмлни ташкил этадиган 18  та янги меҳмонхона қурилди (жами 439 ўрин, ш.ж. Sole Vita (82 ўрин), Tillakori Registon (28 ўрин), Boulevard Palas (36 ўрин)) ҳамда 2 таси кенгайтирилди (Emir Khan (20 ўрин), Asteriks (10 ўрин)).

Меҳмонхона қурилиши

Сони

Қуввати (ўрин)

Мавжуд қувват ошиши

2017 йилга нисб.

2019-2020 йилларда жами:

44

3 031 та

7 531 та

193,1%

шундан, 2019 йилда ишга туширилади

25

906 та

5 406 та

138,6%

 

Жумладан, 2019 йилда “Дабуссия Самарқанд Аквалэнд” корхонасининг 35,0 млрд. сўмлик тематик аквапарк ва 200 ўринли меҳмонхона қуриш лойиҳаси (1-босқичдаги аквапарк лойиҳаси 2018 йилда ишга тушди), “Афросиёб Палас” меҳмонхонасини капитал реконструкция қилиш лойиҳаси (Сингапурнинг “EXIM Investments Pte Ltd” компаниясининг 12 млн. долларлик тўғридан-тўғри инвестицияси эвазига), APEAS компаниясининг 20,0 долларлик “5” юлдузли меҳмонхона қуриш лойиҳалари (300 ўринли, Туркия).

Шунингдек,  “Фэмили парк” корхонасининг 21,0 млн. долларлик “Муз саройи”, “Картинг” клуби, “Океанариум”, “Атракцион” ҳамда савдо кўнгилочар комплекси қуриш лойиҳалари амалга ошириш бошланган.

 

 

 

       

2015-2019 © Maked by: SAKTRM